image

Сиз ҳам талабалар сафидамисиз!

16.11.2022

Аввало, биз сизни “17-ноябр – Халқаро талабалар куни” билан табриклаймиз!

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мазкур сана муносабати билан 16-17-ноябр кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ, Тошкент шаҳридаги AMITY ҳамда INHA университетлари билан ҳамкорликда ушбу олийгоҳларда таҳсил олаётган ёшлар учун ноан’анавий учрашув ташкил этмоқда.

Бўлиб ўтадиган учрашув – фойдали тақдимотлар ва совринли танлови билан янада қизиқарли.

Ўзаро фикр алмашиш майдонига айланувчи тадбирдан ёшларимиз янги билим ва кўникмалар олиш баробарида “ақлли” совғалардан бир нечтасини қўлга киритишлари ҳам мумкин.

Шошилинг, биз сизни 16-ноябр соат 15:00 да Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ олийгоҳида.

17-ноябр куни соат 9:00 да Тошкент шаҳридаги INHA ва 12:00 да AMITY университетларида кутамиз.

 

 

Барча янгиликлар

My.gov.uz имтиёзга эга шахсларга уларни даволаш учун сарфланган маблағ ва дори воситалари ҳақида онлайн маълумот беради

Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди

16.04.2024
Миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қандай қатнашса бўлади?

Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.

14.04.2024
Физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

2024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди

04.04.2024
Агро хизматлар соҳасида малака оширишни истайсизми?

Эндиликда жисмоний шахслар Агрохизматлар маркази (АКИС) ўқув курсларида малака оширишга my.gov.uz орқали онлайн ариза топшириши мумкин.

03.04.2024
My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилмоқда!

Жорий йилнинг 21-24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

15.03.2024