Ҳурматли фойдаланувчилар! Портал фаолияти бўйича техник носозликлар юзасидан 1242 алоқа марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
image

My.gov.uz да кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати ишга туширилди

02.12.2022

Эндиликда фуқароларимиз my.gov.uz орқали кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр паспортини шакллантириш ва уларга бўлган ҳуқуқларни масофадан туриб давлат рўйхатидан ўтказиш имкониятига эга.

Бунинг учун жисмоний ёки юридик шахс:
- my.gov.uz да рўйхатдан ўтади;
- “Кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр паспортини шакллантириш ва уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш” хизматини танлайди;
- Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни илова қилади.

Хизмат кўрсатиш муддати мурожаат турига қараб: 
2 иш кунидан 5 иш кунигача.

Хизмат нархи: 
БҲМнинг 1 баравари ва ҳар 1 гектар дов-дарахтлар билан эгалланган ер участкаси учун БҲМнинг 7 фоизи миқдорида.

Мазкур жараён кўп йиллик дов-дарахтларнинг турлари, сони ва улар эгаллаган майдон тўғрисидаги маълумотлар кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига киритилиши орқали амалга оширилади.

Барча янгиликлар

My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилмоқда!

Жорий йилнинг 21-24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

15.03.2024
Эндиликда педагогик фаолиятни бошлаётган кадрлар касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади

Мазкур талабдан келиб чиқиб My.gov.uz порталида "Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш" хизмати ишга туширилди.

11.03.2024
My.gov.uz портали орқали 2 та янги давлат хизматлари ишга туширилди

2024 йил 1 март санасидан бошлаб My.gov.uz порталида ёшларнинг IT-сертификат харажатларини қоплаш ва ўқув марказларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 та янги давлат хизмати ишга туширилди

04.03.2024
Энди барча фанлардан миллий сертификат олиш мумкин

My.gov.uz порталида барча фанлардан (тегишли умумтаълим ва махсус фанлардан) билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қатнашишга ариза бериш хизмати жорий этилди.

22.02.2024
Яна бир янги хизмат!

Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар ўз мулкларини қўриқлаш хизматига топшириш учун My.gov.uz орқали онлайн ариза беришлари мумкин.

13.02.2024