Ҳурматли фойдаланувчилар! Портал фаолияти бўйича техник носозликлар юзасидан 1242 алоқа марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
image

Ягона порталда 19 та янги имкониятлар!

10.04.2020

Ҳурматли фойдаланувчилар, таъкидлаш лозимки, 2020 йилнинг бошидан бошлаб «UZINFOCOM давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ ва «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК томонидан қуйидаги 19 та янги хизматлар муваффақиятли ишга туширилди:
1. Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома олиш;
2. Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия;
3. Маиший чиқиндилар учун шахсий ҳисобварақа ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
4. Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш;
5. Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш;
6. Ўқиш жойидан маълумотнома олиш (олий таълим муассасаларидан);
7. Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш;
8. Наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш;
9. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш;
10. Тиббий буюмларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;
11. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (паспорт столи) электрон навбатга туришни расмийлаштириш;
12. Ўзбекистон Республикасида дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза бериш;
13. Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат олиш;
14. Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишга ариза бериш;
15. Ноширлик фаолиятини амалга оширишга янги лицензия олиш;
16. Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун рухсатнома олишга ариза юбориш;
17. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият учун янги лицензия олиш;
18. Аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун янги лицензия олишга ариза юбориш;
19. Автотранспорт воситалари ҳақида маълумот.

Эҳтиёткорлик чораларига риоя қилинг ва my.gov.uz орқали давлат хизматларидан фойдаланинг!

Барча янгиликлар

My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилмоқда!

Жорий йилнинг 21-24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

15.03.2024
Эндиликда педагогик фаолиятни бошлаётган кадрлар касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади

Мазкур талабдан келиб чиқиб My.gov.uz порталида "Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш" хизмати ишга туширилди.

11.03.2024
My.gov.uz портали орқали 2 та янги давлат хизматлари ишга туширилди

2024 йил 1 март санасидан бошлаб My.gov.uz порталида ёшларнинг IT-сертификат харажатларини қоплаш ва ўқув марказларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 та янги давлат хизмати ишга туширилди

04.03.2024
Энди барча фанлардан миллий сертификат олиш мумкин

My.gov.uz порталида барча фанлардан (тегишли умумтаълим ва махсус фанлардан) билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қатнашишга ариза бериш хизмати жорий этилди.

22.02.2024
Яна бир янги хизмат!

Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар ўз мулкларини қўриқлаш хизматига топшириш учун My.gov.uz орқали онлайн ариза беришлари мумкин.

13.02.2024