image

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш

30.10.2020

Инсон ҳаётий сабабларга кўра янги яшаш жойига кўчиб ўтиши ва ҳар кўчганида у доимий рўйхатга олиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига боришига тўғри келади. 

Эндиликда фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш учун Ягона порталдаги “Фуқаролик” туркумига ўтсангиз, бас.

Мазкур хизмат орқали кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бир шахсга тегишли бўлган объектларга доимий рўйҳатга туриш мумкин. Хизматдан қуйидаги тоифалардаги фуқаролар фойдаланишлари мумкин:

  • Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга.
  • Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.
  • Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

Хизмат автоматлаштирилган ва 1 иш кунида тақдим этилади. 

Хизматни тақдим этиш нархи – БҲМнинг 2%, Ягона портал орқали хизмат кўрсатилганда эса дастлабки нархдан 10% арзондир.

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш хизмати билан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/view/363

Барча янгиликлар

My.gov.uz имтиёзга эга шахсларга уларни даволаш учун сарфланган маблағ ва дори воситалари ҳақида онлайн маълумот беради

Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди

16.04.2024
Миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қандай қатнашса бўлади?

Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.

14.04.2024
Физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

2024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди

04.04.2024
Агро хизматлар соҳасида малака оширишни истайсизми?

Эндиликда жисмоний шахслар Агрохизматлар маркази (АКИС) ўқув курсларида малака оширишга my.gov.uz орқали онлайн ариза топшириши мумкин.

03.04.2024
My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилмоқда!

Жорий йилнинг 21-24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

15.03.2024