Юридик шахсларга кўрсатилади Яримавтоматик ЭРИ талаб қилинади

Хизмат тавсифи

Барча турдаги архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолияти объектларни қуриш учун муҳандислик-техник изланишларни, дастлабки ва якуний техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ҳамда техник-иқтисодий асослашларни яратишни, бино ва иншоотларни лойиҳалашни, қурилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини яратишни, хўжалик, саноат ва бошқа мақсадлардаги бинолар ва иншоотларни ҳамда уларнинг комплексларини, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси бинолари ва иншоотларини кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек уларнинг мустаҳкамлиги, барқарорлиги ва ишончлилиги йўқолган тақдирда одамлар хавфсизлигига хавф ёки катта моддий йўқотишлар вужудга келадиган унинг муҳим функцияларини бажариш элементларини ўз ичига олади.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Хизматни кўрсатиш муддати

а) Янги лицензия олиш учун:
1) 15 кун - янги хужжатни кўриб чиқиш
2) 5 кун - хужжатни кайта кўриб чиқиш 
б) Лицензияни қайта расмийлаштириш
5 кун- илгари берилган лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш.
Хизматдан юридик шахслар томонидан амалга оширилади
Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қабул қилинади.

Умумий статистика

Барча 0

Шу каби хизматлар