Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома олишга ариза юбориш

Жисмоний шахсларга кўрсатилади Яримавтоматик

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Давлат хизматлари кўрсатганлик учун қуйидаги йиғимлар ундирилади:
1) аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун — тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
2) аттестациядан ўтказиш учун тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 1 (бир) баравари миқдорида;
Ёки тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида:
а) Ариза берувчи спортнинг иккинчи ва ундан кўпроқ тури бўйича рухсатнома олиш учун мурожаат қилган тақдирда;
б) Ариза берувчи спорт тури бўйича тренер-инструктор сифатида фаолият билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган тақдирда спортнинг айнан шу тури бўйича тренер ёки тренер-ўқитувчи сифатида фаолиятни амалга оширмоқчи бўлса.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 319-сон «Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» қарори

Ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Умумий статистика

Янгилари 106
Барча 106

Шу каби хизматлар