Шахсий кабинет

My.gov.uz да шахсий кабинетингизга киришни тиклаш учун OneID тизимига (id.egov.uz) ўтишингиз ва “Логин ёки паролни унутдингизми?" тугмасини босишингиз керак. ЖШШИР, паспортингиз серия ва рақамини ҳамда суратдаги ҳимоя кодини киритишингиз лозим. Шахсий кабинетда кўрсатилган телефон рақамингизга логин ва янги парол ҳақидаги билдиришнома юборилади.

Шахсий маълумотларингизни янгилаш учун OneID тизимига (id.egov.uz) киришингиз ва авторизациядан ўтишингиз, “Шахсий маълумотлар” бўлимида "Барча маълумотларни янгилаш” тугмасини босишингиз зарур. "Муваффақиятли” деган билдиришнома келгач, шахсий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ИИВ) маълумотлар базасидан янгиланади. Агарда ушбу уриниш Сизга ёрдам бермаса, маълумотлар базасига тегишли ўзгартиришларни киритиш учун ИИВга мурожаат қилишингиз зарур. Шунингдек, ушбу бўлимда мустақил равишда алоқа учун маълумотларни (рўйхатда турган манзил, телефон рақами ва электрон почта манзили) ва OneID ҳисоб қайдномаси паролини ўзгартириш мумкин, бунинг учун янгиси билан бирга амалдаги паролни ҳам киритиш лозим бўлади.

Кадастр рақами — ер участкаси, бино, иншоотга тегишли Ўзбекистон Республикаси ҳудудида такрорланмайдиган рақамдир, у қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда уни шакллантиришда берилади ва у рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлгунига қадар сақланиб қолади. 

My.gov.uz порталида сиз ўзингиз доимий яшаш учун рўйхатдан ўтган уй-жойнинг кадастр рақамини билиб олишингиз мумкин. Бунинг учун "Менинг профилим"га ўтиб, "Доимий рўйхатдан ўтган манзил” бўлимида уй-жойнинг кадастр рақамини кўриш мумкин.