Тўлов бўйича саволлар

Хизмат танланганида тегишли хизматнинг паспорти очилади. Паспортдаги бандни босиб, тегишли маълумотларни очиш, хусусан, хизмат нархи ва бажарилиш муддатлари  билан танишиш мумкин. Хизмат паспортида, шунингдек, хизмат ҳақидаги ва уни кўрсатувчи ташкилот тўғрисидаги бошқа маълумотлар ҳам мавжуд.

Инвойс (ҳисоб-фактура) – тегишли хизматни кўрсатишда маълум бир хизмат ҳақи ёки давлат божини тўлаш учун Ягона биллинг тизими томонидан бериладиган хос рақам.

Мазкур инвойсни тўлаш учун сайтда “Ҳисоб-фактурани тўлаш” тугмасини босиб, онлайн-тўловдан фойдаланиш, шунингдек, сақлаш ёки чоп этиш учун квитанцияни юклаб олиш мумкин.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни (№ЎРҚ-600)”га мувофиқ, ҳар қандай давлат хизматини олиш, шу жумладан лицензия, рухсатнома олиш, давлат рўйхатидан ўтиш ва бошқа хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда мурожаат этилганда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Давлат хизматлари марказлари орқали ёки хизмат кўрсатувчи органларга бевосита мурожаат этилган тақдирда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.

Тўловлар ва божларни тўлашда 10 фоиз чегирма олиш учун сиз my.gov.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, керакли хизматни топиб, ундан фойдаланишингиз кифоя. Тўлов/бож учун қанча маблағ тўланиши кераклиги, ўз-ўзидан, чегирмаси билан тақдим этилади.