Порталдаги аризалар

Олдин жўнатилган аризалар ёки тўлов учун кутиш тартибида турган аризаларни “Менинг аризаларим” саҳифасидаги “Жўнатилганлар” бўлимидаги рўйхатдан топиш мумкин. Аризанинг клик бўйича очилиши ариза ҳақидаги барча маълумотларни акс эттиради. Инвойс бўйича тўлов амалга ошгунига қадар аризани бекор қилиш ёки тўлов қилишга ўтиш имконияти мавжуд.

Охиригача тўлдирилмаган, тўлов учун инвойсга эга бўлмаган аризаларни “Қораламалар” бўлимида топиш мумкин.

Хизмат турига қараб, айрим хизматларда янги аризани тўлов/бож ундирилмасдан жўнатиш имконияти бор. Ушбу имконият мавжудлиги давлат хизмати кўрсатиш бўйича тегишли Регламентда белгиланган, унда бу имконият қандай тартибда берилиши билан танишиш мумкин. Тўланган инвойсдан такроран фойдаланиш учун, тўлов босқичида “Мавжуд инвойсдан фойдаланиш” опцияси танланади, олдинги аризадан тўланган инвойс ва суратдаги ҳимоя коди киритилади. Такрор фойдаланиш имконияти муддати, Регламентда ўрнатилган тартибда, чегараланганини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади.

Ариза my.gov.uz порталидаги кабинетда кўриб чиқилганидан сўнг, сиз тегишли билдиришномани оласиз. Аризанинг ҳолати ҳақида, шунингдек, электрон почта, SMS-хабарлар ва телеграм-мессенжер орқали билиш мумкин. Ушбу функцияни порталдаги шахсий кабинетнинг “Билдиришномалар” бўлимида ёқиш мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, хусусан, арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганлик, давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганлик, арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганлик учун мансабдор шахслар ва ходимлар давлат хизматлари соҳасида ваколатли орган — Давлат хизматлари агентлиги томонидан жаримага тортилиши белгиланган.