Оммабоп саволлар

Бунинг учун “Коммунал хизматлар” хизматидан фойдаланиб, кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловлар баланси билан танишиш мумкин. Бошқа уй-жойнинг коммунал хизматлар учун ҳисоблари ҳолатини кўриш учун шахсий кабинетдаги “Кўчмас мулк” бўлимида кадастр рақамини киритиб, “Коммунал хизматлар”дан фойдаланганда “Бошқа уйни танлаш” опцияси белгиланади. Шунингдек, онлайн тўлов тизимлари орқали ҳам тўлаш имконияти мавжуд, бунинг учун тегишли коммунал хизмат қаторидаги “Тўлаш” тугмаси босилади.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни билиш учун “СТИРни аниқлаш”хизматидан фойдаланиш мумкин. Керакли маълумотларни тўлдириб, сиз ўз СТИР маълумотларингизни топишингиз, уларни репозиторийда сақлаб, солиқ тўловчи ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотномани юклаб олишингиз мумкин. Агарда сизда СТИР бўлмаса, уни олиш учун “Жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентицикация рақами (СТИР)ни олиш” хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни билиш учун "Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумот олиш” хизматидан фойдаланилади. Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базаси асосида реал вақт тартида акс эттирилади.

Бунинг учун “Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш” хизматидан фойдаланилади.

Сиздан ҳудуд ва туман ҳақидаги маълумотларни кўрсатиш, мактабгача таълим муассасаси (МТМ)ни танлаш талаб этилади, шундан сўнг МТМ, ундаги гуруҳлар ва бўш жойлар ҳақидаги асосий маълумот акс этади. Тегишли гуруҳ танланиб, бола ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тўлдирилиши учун унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси серияси ва рақами киритилади, сўнгра боланинг онаси ҳақидаги маълумотлар тўлдирилиб, ариза юборилади. Ариза Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилгач, МТМга йўлланма берилади.

Аризани топширгандан сўнг давлат МТМга болаларни қабул қилиш навбатини тегишли хизмат орқали текшириш мумкин. Бунинг учун аризанинг рақами ва суратдаги ҳимоя коди киритилади.

 

Доимий (вақтинчалик) яшаш жойи бўйича маълумот” хизматидан фойдаланиб, Сиз фуқаронинг доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтгани тўғрисида маълумот олишингиз мумкин. Бунинг учун ЖШШИР, паспорт серияси ва рақами (агар бўлса, ID картаникини), туғилган санангизни киритишингиз керак. Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасидан олинади.

Автотранспорт воситасини боғлаш учун “Менинг профилим”га, кейин “Автотранспорт” бўлимига ўтинг ва “Қўшиш” тугмасини босинг. Сиздан автотранспортнинг давлат рақами ҳамда гувоҳномасининг серия ва рақамини кўрсатиш талаб қилинади.

Шундан сўнг Сиз “Автотранспорт воситалари ҳақида маълумот” хизмати воситасида онлайн тартибида автотранспорт ҳақидаги умумий маълумотлар, суғурта полиси ва жарималар билан танишиш имконига эга бўласиз.

Бунинг учун “Шифокор қабулига ёзилиш” хизматига киринг ҳамда манзил ва керакли даволаш муассасасини кўрсатинг. Шундан сўнг муассасанинг шифокорлари рўйхати чиқади, ундаги маълумотлар асосида улардан кераклиси, қулай вақт ва сана белгилангач, тизим навбатга чипта рақамини беради. Қабулхонада навбатни тасдиқлаш учун чиптанинг рақамини кўрсатишингиз керак.

Субсидиялар камдаромадлилар ва уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжмандларга берилади, унинг берилиш тартиби Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор билан тартибга солинади.

Субсидия олиш учун “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизматига ўтишингиз керак.

Кадастр паспорти — ҳуқуқ эгасига бериладиган кўчмас мулк объекти, унинг ҳуқуқий эгаси, кўчмас мулк объектига ҳуқуқлари, объектнинг баҳолаш қиймати ва кадастр рақами ҳақида умумий маълумотлар жамланган электрон ҳужжат.

Кадастр паспорти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхоналари филиаллари томонидан, кадастр иши шакллантирилиши, шунингдек, кўчмас мулк объектлари манзиллари ўзлаштирилиши, ўзгартирилиши натижалари бўйича (талаб бўйича) берилади. Уни олиш учун “Кадастр паспортини шакллантириш” хизматидан фойдаланиш мумкин.