Юридик шахс кабинети

Юридик шахс кабинетига ЭРИ ёрдамида кириш учун ташкилот электрон рақамли калитида авторизациядан ўтган жисмоний шахс реквизитлари (ЖШШИР) бўлиши шарт.

Шундан сўнг аввал жисмоний шахс кабинетида авторизациядан ўтилади, сўнгра юридик шахс кабинетига кирилади.

OneID тизимида (id.egov.uz) юридик шахс кабинетига кириш учун “Юридик шахс” бўлимида тегишли юридик шахснинг электрон рақамли имзоси (ЭРИ) раҳбар ёки ходим томонидан бириктириб қўйилиши керак.

Юридик шахсни қўшиш бўйича қўлланма: https://my.gov.uz/uz/pages/instruction-legal?new=1