Кўп бериладиган саволлар
Пенсия

Давлат пенсия турлари:

- ёшга доир пенсия;
- ногиронлик пенсияси;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар, чунончи:

Ёшидан қатъи назар пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-сонли рўйхати;

Умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2-сонли рўйхати;

Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхати.

Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига уруш ногиронлари, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари, лилипутлар ва паканалар ҳам эга.

Ҳуқуқий асос: Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сон қарори.

Ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар қуйидагилар:

  • ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
  • давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар;
  • ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
  • давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.

Мурожаат қилувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили ҳамда васий ёки ҳомий) келиб ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Мурожаат қилувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, мурожаат қилувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

Ваколатли орган сўровнома олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг фарзандлари, оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари, шу жумладан, вафот этган оила аъзоси тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш учун Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг ҳамда ногиронлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳамда болаликдан ногиронлиги бор (бўлган) фарзандлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ўрганади.

Мурожаат қилган шахснинг маълумотлари ўрганилганидан сўнг ваколатли орган томонидан 5 дақиқа мобайнида нафақа тайинлаш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақидаги маълумот тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда маълумотда рад этиш сабаблари кўрсатилади.

Давлат хизматлари маркази маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида:

  • нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади;
  • нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

- эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш
стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

- аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари
камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 йилдаги 515-сон қарори.

Белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 йилдаги 515-сон қарори.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилгандан 5 иш кунида маълумотлар масъул тиббиёт ходими томонидан «Тиббиёт» ахборот тизимига киритилади ва маълумотлар «Ягона реестр» тизимига юборилади.

«Ягона реестр» тизими томонидан нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб асослантирилган ҳолда нафақа олувчининг телефонига СМС-хабар юборилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 йилдаги 515-сон қарори.

Низом билан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга тайинланади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 йилдаги 515-сон қарори.

Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (1 млн 992 минг сўм) миқдорда берилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 йилдаги 515-сон қарори.

Нафақа ойнинг 10-санасигача нафақа олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади. Пластик карта бўлмаганида эса ойнинг 27-санасигача нақд кўринишда берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 74-сонли Фармонида ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа тўлови миқдори белгиланган.

Парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.