Muxlisa AI
(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )
-
Салом 👋
Сизга қандай ёрдам бера оламан? -
Хизматлар
Фойдали маълумотлар
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2023 йилдаги ПФ-51-сон Фармони.
Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 майдан бошлаб профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади.
Ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 (бир) марта берилади. Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома у берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.
Бунда талабгор фойдаланмаган квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра комиссияга ёзма ариза билан мурожаат этиб рад этиши мумкин.
Комиссия талабгорнинг рад этиш тўғрисидаги аризасига асосан квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда дастурий таъминот тизимига тегишли тузатишлар киритади (субсидия олиш тўғрисидаги топширилган ариза бекор қилиниши бўйича масъул ташкилотларга хабар беради). Бунда хабарнома бекор қилинган тақдирда, ушбу ҳудуд учун белгиланган субсидиялар ажратишнинг параметрларида рад этилган субсидиялар сони қайта инобатга олинади.
Квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаси ёки аризаси рад этилган талабгор ёки ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда бир йилда қайта (икки марта) мурожаат қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2024 йилдаги ПФ-70-сон Фармонига мувофиқ, камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши белгиланган.