Ҳурматли фойдаланувчилар! Портал фаолияти бўйича техник носозликлар юзасидан 1242 алоқа марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Ҳаётий вазиятлар

Кўп болали оила деб қандай оилага айтилади?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Боланинг шу онадан туғилганлиги (оналик) нималарга асосан белгиланади?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 60-моддасига мувофиқ, боланинг шу онадан туғилганлиги (оналик) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органи томонидан тиббий муассасанинг ҳужжатларига кўра, бола тиббий муассасада туғилмаган ҳолда эса, бошқа далилларга асосан белгиланади.

Аёлнинг никоҳ тузилгандан кейин ёки эрининг ўлими, никоҳдан ажратилганлиги ёхуд никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги туфайли никоҳ тугаганидан сўнг уч юз кун ичида туғилган боласи никоҳда туғилган бола ҳисобланади.

Агар никоҳ тугаганидан кейин уч юз кун ичида бола туғилса ва бу даврда аёл янги никоҳга кирган бўлса, бола янги никоҳда туғилган ҳисобланади. Бундай ҳолларда собиқ эр ёки унинг ота-онаси боланинг насл-насаби хусусида низолашиш ҳуқуқига эга.

Фарзандимнинг исм ва фамилиясини ўзгартирмоқчиман. Бу мумкинми?

         Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 70-моддасига мувофиқ, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи ота-онанинг биргаликдаги аризасига биноан бола ўн олти ёшга тўлгунча бола манфаатларини эътиборга олиб, унинг исмини ўзгартиришга, шунингдек унга берилган фамилияни ҳам отаси ёки онасининг фамилиясига қараб ўзгартиришга ҳақлидир.

Агар ота-она алоҳида яшаса ва бола билан бирга яшовчи ота (она) болага ўз фамилиясини беришни хоҳласа, васийлик ва ҳомийлик органи бу масалани боланинг манфаатларини ва она (ота)нинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилади. Ота ёки онанинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаганда, улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, муомалага лаёқатсиз деб топилганда, шунингдек ота ёки она болага таъминот бериш ва уни тарбиялаш мажбуриятларини бажаришдан узрсиз сабабларга кўра бўйин товлаган ҳолларда ота ёки онанинг фикрини ҳисобга олиш шарт эмас.

Агар бола ўзаро никоҳда бўлмаган шахслардан туғилган ва оталик қонуний тартибда белгиланмаган бўлса, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг манфаатларини эътиборга олиб, унинг фамилиясини онанинг мурожаат қилган давридаги фамилиясига алмаштириш учун рухсат беришга ҳақли.

Ўн ёшга тўлган боланинг исми ёки фамилиясини ўзгартиришга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.

Қандай ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 79-моддасига мувофиқ, ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда:

ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Яқинда набиралик бўлдим, лекин келиним набирам билан кўришишга қаршилик қиляпти, набирам билан кўришиш ҳуқуқим борми?

         Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 77-моддасига мувофиқ, Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин.

Агар ота-она (улардан бири) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.

Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор ота (она)га нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.

Оталикни суд тартибида белгилаш ҳақида маълумот берсангиз.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 62-моддасига мувофиқ, ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онадан бола туғилган тақдирда, ота-онанинг биргаликдаги аризаси ёки бола отасининг аризаси бўлмаса, Оила кодексининг 61-моддасида кўрсатилган ҳолларда оталик суд тартибида белгиланиши мумкин.

Оталикни суд тартибида белгилаш ота-онадан бирининг ёки боланинг васийси (ҳомийси)нинг ёхуд бола кимнинг қарамоғида бўлса, шу шахснинг аризасига, шунингдек бола вояга етганидан кейин унинг ўзи берган аризага мувофиқ амалга оширилади.

Оталикни белгилаётганда суд боланинг онаси бола туғилишига қадар жавобгар билан бирга яшаганлиги ва умумий рўзғор юритганлиги ёки улар болани биргаликда тарбиялаганликлари ёхуд таъминлаб турганликларини ёки жавобгарнинг оталикни тан олганлигини аниқ тасдиқловчи бошқа далилларни эътиборга олади.

Боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган, лекин ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс вафот этган тақдирда унинг оталик факти суд томонидан белгиланиши мумкин.

Оталикни белгилаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин суд шу қарор нусхасини бола туғилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юборади.

Боланинг шаъни ва қадрини камситиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйиладими?

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2016 йилдаги 387-сон қарори.

Боланинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унга келгусида унинг шаъни ва қадрини камситиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмайди. Бола исмига доир келишув мавжуд бўлмаганда пайдо бўлган келишмовчилик васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.

Яқинда фарзандли бўлдим. Фарзандимни туғилганлигини қайд этиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Қарорга мувофиқ, туғилганликни қайд этиш учун: бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномаси (туғилганликни комплекс давлат хизмати сифатида қайд этиш бундан мустасно), ота-оналарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (фуқаролик паспорти, хорижга чиқиш паспорти, идентификацияловчи ИД-карта, ҳарбий хизматчининг ҳарбий билети), никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёхуд никоҳда бўлмаган онанинг аризаси тақдим этилади.

Айрим сабабларга кўра фарзандимнинг ФҲДЙ органи орқали туғилишини қайд эттира олмаганман. Ҳозирда фарзандим 6 ёшда. Фарзандимнинг туғилишини қайд этиш учун нима қилишим керак?

Қарорга мувофиқ, ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилишини қайд этиш учун ФҲДЙ органига туғилишни қайд этиш муддатини ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилган ариза боланинг ота-онаси, ота-онанинг қонуний никоҳи мавжуд бўлган ҳолларда улардан бири ёки ишончнома асосида бошқа манфаатдор шахс, ота-онанинг ўрнини босувчи шахс ёхуд васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари томонидан тақдим этилади.

Бундай ҳолларда ФҲДЙ органи туғилиш фактини тасдиқловчи ҳужжатга қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ҳужжатларни ҳам талаб қилади.

Агар туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ариза белгиланган муддатдан ўтказилиб берилган бўлса, туғилиш туғилганлик тўғрисидаги далолатномаларни қайд этиш жорий рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади.

Фарзандимга фамилия бермоқчиман, тартибини тушунтиринг

Боланинг туғилганлигини қайд этишда унга фамилия ота-онасининг келишувига кўра ота ёки онанинг фамилияси, шунингдек миллий анъаналарга мувофиқ ота ёки она томонидан бобонинг исми бўйича берилади. Келишув бўлмаган тақдирда низолар васийлик ва ҳомийлик органи, консуллик округида эса — консул томонидан ҳал этилади.

Мен бола топиб олдим. Боланинг туғилганлигини қайд этиш тартиби қандай?

Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса маъмурияти ёки тиббиёт муассасасининг аризасига биноан амалга оширилади. Болани топиб олган шахс бу ҳақда йигирма тўрт соат мобайнида ушбу тумандаги ички ишлар органига ёки васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши керак.

Ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса ёки тиббиёт муассасаси маъмурияти бола топилганидан кейин етти иш кунидан кечикмаган муддатда ФҲДЙ органларига топиб олинган (ташлаб кетилган) болани қайд этиш ҳақида мурожаат этишлари шарт.

Топиб олинган (ташлаб кетилган) бола туғилганлигини қайд этиш ҳақидаги аризада боланинг топиб олинган вақти, жойи ва топиб олинган пайтдаги ҳолати, ёши, жинси, вазни ва бўйи ҳақидаги маълумотлар аниқ кўрсатилиши зарур.

Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ота-онасининг фамилияси, исми ва миллати тўғрисидаги маълумотлар ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса ёки тиббиёт муассасаси маъмуриятининг кўрсатмалари асосида киритилади. Бундай ҳолда боланинг ва унинг ота-онаси сифатида кўрсатилган шахсларнинг фамилияси бир хилда ёзилади.

Агар боланинг ота-оналари ўртасида никоҳ қайд этилмаган бўлса, болани рўйхатга олиш тартиби қандай?

Агар ота-оналари ўртасида никоҳ қайд этилмаган бўлса (туғилишни қайд этишда онаси иштирок этмаган тақдирда) боланинг отаси ҳақидаги ёзув онанинг нотариал ёки тиббий муассаса томонидан тасдиқланган аризаси бўйича амалга оширилади.

Бунда бола отасининг фамилияси туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувида онасининг фамилияси бўйича, бола отасининг исми, ота исми ва миллати онанинг кўрсатмаси бўйича қайд этилади.

Айрим сабабларга кўра фарзандим доимий яшаш жойимдан бошқа жойда туғилди. Фарзандимни туғилган жойи сифатида доимий яшаш ҳудудимни кўрсатсам бўладими?

Йўқ, бўлмайди. Туғилишни қайд этишнинг барча ҳолларида бола туғилган маъмурий ҳудуд унинг туғилган жойи сифатида ёзилади.

Мен яқинда фарзандли бўлдим. Фарзандимга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани қаердан оламан?

Қарорга мувофиқ, боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар ФҲДЙ органи томонидан амалга оширилиши лозим.

Фарзандим ҳозирда 16 ёшдан ошган. Тиббий муассасадан ташқарида ва тиббий ёрдамсиз туғилган. Фарзандимнинг туғилганлигини қайд этиш қандай асосда амалга оширилади?

Қарорга мувофиқ, 16 ёшдан ошган тиббий муассасадан ташқарида ва тиббий ёрдамсиз туғилган болага нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан туғилганлик ҳақидаги маълумотнома расмийлаштирилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилади.

Агар бола 16 ва ундан катта ёшда бўлса ва унга нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан расмийлаштирилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома мавжуд бўлса, унинг туғилиши ота-она ёки улардан бири ва вояга етган боланинг аризасига кўра қайд этилади.

Фарзандимни туғилганлигини қайд этишни тантанали вазиятда ўтказмоқчиман, шу мумкинми?

Қарорга мувофиқ, Ота-онанинг истагига кўра ФҲДЙ органи боланинг туғилганлигини қайд этишни тантанали вазиятда ўтказиши мумкин.

Фарзандимга қўшалоқ исм қўймоқчиман, бу бўйича чеклов йўқми?

Болага исм ота-онанинг розилигига кўра берилади. Болага қўшалоқ исм беришга йўл қўйилади (Саидаҳмадхўжа, Тўхтамуроджон, Гулираъно, Мирзаолим, Мирзо Улуғбек, Роза-Мария).

Боланинг туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномасида нималар кўрсатилиши зарур?

Боланинг туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномасида:

онанинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, туғилган санаси, миллати, фуқаролиги, оилавий аҳволи, маълумоти;

боланинг туғилган вақти, санаси ва жойи, жинси, вазни, бўйи;

ҳомиладорлик муддати, ҳисоб бўйича нечанчи ҳомиладорлик;

боланинг тирик туғилганлиги мезонлари (нафас олиши, юрак уриши, киндик пульсацияси, мускулларнинг беихтиёрий қисқариши);

тиббий маълумотноманинг берилган вақти, тартиб рақами ва тиббиёт муассасасининг номи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши зарур.

Вояга етмаган ота-она (улардан бири)нинг туғилган боласини рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай?

Вояга етмаган ота-она (улардан бири)нинг туғилган боласи умумий асосларда рўйхатдан ўтказилади.

Бунда вояга етмаган ота-онанинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг иштироки талаб этилади.

Фарзандимга ҳеч қандай қўшимчаларсиз (-ев, ов; евич, -ович, ўғли каби) фамилия ва ота исми бермоқчиман, шу мумкинми?

Боланинг фамилиясига «-ев», «-ов», «-ева», «-ова» каби ҳамда ота исмига «-эвич», «-ович», «-евна», «-овна», «қизи», «ўғли», «-ий», «-хон», «-хўжа», «-хожи», «-бек», «-зода», «мир-», «абду-» каби қўшимчаларини киритиш ёки шу каби қўшимчаларни олиб ташлаш орқали туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилиши мумкин.

Онаси томонидан ташлаб кетилган болани қайд этиш тартиби ҳақида маълумот беринг

Онаси томонидан ташлаб кетилган болани қайд этиш бола жойлашган тиббиёт муассасаси ёхуд бола жойлашган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи аризасига мувофиқ, боланинг онаси томонидан ташлаб кетилганидан 7 кун ўтмасдан амалга оширилади. Онаси томонидан ташлаб кетилган болани қайд этиш учун аризада боланинг ташлаб кетилган вақти, жойи ва ташлаб кетилган пайтдаги ҳолати, ёши, жинси, вазни ва бўйи ҳақидаги маълумотлар аниқ кўрсатилиши зарур.

Онаси томонидан ташлаб кетилган боланинг фамилияси, исми, ота исми тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ота-она тўғрисидаги маълумотлар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига юқорида кўрсатилган органларнинг кўрсатмасига биноан киритилади. Бундай ҳолда боланинг ва унинг ота-онаси сифатида кўрсатилган шахсларнинг фамилияси бир хилда ёзилади.

Бола туғилгандан кейин вафот этса, туғилганлик ҳамда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари тузиладими?

Агар бола туғилгандан кейин вафот этса, ҳатто у бир неча дақиқа яшаса ҳам, туғилганлик ҳамда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари тузилади.

Бундай ҳолларда туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзуви туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома асосида, ўлганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви эса — перинатал ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома асосида амалга оширилади.

image

101

Ёнғин хавфсизлиги хизмати

image

102

(туристлар учун - 1173) - Ички ишлар органлари

image

103

Тез тиббий ёрдам

image

104

Газ авария диспетчерлик хизмати

image

1050

Қутқарув хизмати

Кўп болали оила деб қандай оилага айтилади?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Мурожаат юбориш