Ҳаётий вазиятлар

Мен ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар рўйхатига кирмоқчи эдим. Кимлар ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар ҳисобланади?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2023 йилдаги 119-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар ҳисобланади:

а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар;

б) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакил;

в) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

г) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари;

д) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар.

Менга ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар деб кимларга айтилиши ҳақида маълумот беринг.

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2024 йилдаги 123-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар деб фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, ҳомийлари ва суд томонидан ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти юкланган шахслар (вояга етмаган ёки И гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлар, ўзгалар парваришига муҳтож И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки ёшга доир пенсия ёшидаги эри (хотини) ва ота-онаси бундан мустасно) бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга айтилади.

Менга ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар қандай тартибда аниқланиши  ҳақида маълумот беринг.

Қарорга мувофиқ, Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар қуйидаги тартибда аниқланади:

маҳалладаги ижтимоий ходим, патронаж ҳамшира ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан хизмат вазифаларини амалга ошириш, жумладан, уйма-уй юриш натижасида шакллантирилган сўровномага асосан;

ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда «Ижтимоий ҳимоя» АТга юборилган кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг қонуний вакилларининг ёки бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш шароитларини баҳолаш нималарни ўз ичига олади?

Қарорга мувофиқ, яшаш шароитларини баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

соғлиғи ҳолатини баҳолаш;

ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш;

уй-жой-маиший шароитининг ҳолатини баҳолаш;

ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари билан таъминланганлигини баҳолаш;

ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини баҳолаш;

моддий ва молиявий ҳолатини баҳолаш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини (мулоқот ва дам олиш хизматига эҳтиёжини) баҳолаш.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг Индивидуал ижтимоий хизматлар режаси нималарни ўз ичига олади?

Қарорга мувофиқ, Индивидуал ижтимоий хизматлар режаси қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

ўзгалар парваришига муҳтож шахсни соғломлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсга уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг уй-жой-маиший шароитларини тўсиқсиз ҳаракатланиш учун мослаштириш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсни ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини кўриш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини ошириш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсга васийлик ва ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни, шунингдек уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган кўнгиллиларни жалб этиш.

Ногиронларга ижтимоий ёрдамнинг қандай турлари кўрсатилади?

Ногиронларга қуйидагича ижтимоий ёрдам кўрсатилади:

пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бир йўла бериладиган тўловлар) шаклида;

техника воситалари ҳамда бошқа воситалар, шу жумладан автомобиллар, ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия буюмлари, махсус харфли матбаа нашрлари, овоз кучайтиргич аппаратлар ва сигнализаторлар билан таъминлаш ;

тиббий, ижтимоий ва касб жиҳатидан тиклаш ҳамда маиший хизмат, транспорт хизмати кўрсатиш йўли билан берилади.

Ногиронлик пенсияси қандай тайинланади?

Ҳар ойлик нафақаларни олиш ҳуқуқига тиббий  -меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан болаликдан I ёки II гуруҳ ногиронлари деб тан олинган иш стажига эга бўлмаган 16 ёшдан катта бўлган шахслар, шунингдек, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар нафақа олиш ҳуқуқини берувчи тиббий маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда эга бўладилар.

 I ёки II гуруҳ болаликдан ногиронларга ҳамда 16 ёшгача бўлган ногирон болаларга нафақалар энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тайинланади.

Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза болаликдан I ёки II гуруҳ ногирони томонидан яшаш жойидаги туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Меҳнатга лаёқатсиз деб топилган I ва II гуруҳ болаликдан ногиронга, шунингдек, ногирон болага нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза ота-оналардан бири, васий томонидан яшаш жойи бўйича берилади.

Нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризага I ва II гуруҳ болаликдан ногирон ёхуд ногирон боланинг ёши ва турар жойи тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, ариза берган ота-оналар, васийларнинг яшаш жойи тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.

Васий ариза билан мурожаат қилган ҳолларда васийлик органининг васий қилиб тайинлаш тўғрисидаги қарорининг бир нусхаси илова қилинади.

Ижтимоий таъминот бўлими I ва II гуруҳ болаликдан ногироннинг аризасига улар томонидан тиббий меҳнат-эксперт комиссиясидан олинган текшириш далолатномасидан кўчирмани илова қилади.

Ногирон болага нафақа тайинлаш чоғида соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса тақдим этилади.

Нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризани қабул қилиб олган Ижтимоий таъминот бўлими томонидан ариза берувчига ариза қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳақида тилхат берилади.

Ариза барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда қабул қилиб олинган кун нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун деб ҳисобланади. 

Агар нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза почта орқали юборилса ҳамда барча зарур ҳужжатлар тақдим этилса, ариза жўнатилган жойнинг почта штемпелида кўрсатилган сана нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун деб ҳисобланади.

Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда қандай ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим этиш кераклиги ариза берувчига маълум қилинади. Агар бу ҳужжатлар қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги тўғрисида билдириш олинган кундан бошлаб 3 ойдан кечикмай тақдим этилса, нафақа тайинлаш тўғрисида ариза қабул қилиб олинган кун нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун деб ҳисобланади.

Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилгандан кейин 10 кундан кечикмай кўриб чиқилади.

Нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилувчи нафақа тайинлаш ҳақидаги қарор устидан юқори турувчи меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органига шикоят қилиши мумкин. Ариза берувчи жавобдан қониқмаган тақдирда низо белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.

Нафақа нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади. I ва II гуруҳ болаликдан ногиронларга нафақа ногиронликнинг бутун даврига тайинланади. Ногирон болаларга нафақа тиббий хулосада белгиланган муддатга тайинланади.

Барча тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза ва нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор нафақа олувчининг алоҳида шахсий ҳужжатлар йиғма жилдида сақланади.

Нафақа I ёки II гуруҳ болаликдан ногироннинг, ёхуд нафақа тайинланган ногирон болаларнинг ота-оналари яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан тайинланади ва тўланади. Васийларга нафақа уларнинг яшаш жойлари бўйича тўланади.

Нафақаларни тўлаш ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ нафақа тўланадиган ойдан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай амалга оширилади

Ногиронлик пенсиясини тайинлаш учун қандай ҳужжатлар керак?

Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза ариза берувчи яшайдиган жойдаги туман (шахар) ижтимоий таъминот бўлимига берилади.

Ногиронлик ёки ёш бўйича нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

ёш бўйича нафақа тайинлашда — ариза берувчининг ёшини тасдиқловчи ҳужжат (паспортдан кўчирма ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси);

яшаш жойидан берилган маълумотнома, унда барча оила аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йиллари, қариндошлик даражаси, нафақа 

сўраб мурожаат этган шахс оиласи ҳар бир аъзосининг турмуш кечириш манбалари кўрсатилган бўлиши керак;

ариза берувчи оиласининг умумий  даромади тўғрисида маълумотнома;

ногиронлик бўйича нафақа тайинлашда — ТМЭКнинг ногиронликни тасдиқловчи хулосаси;

боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақа тайинлашда — боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва болаларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари.

Ногиронлик пенсиясини олиш қандай расмийлаштирилади?

Жисмоний ёки ақлий нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож бўлган шахс ногирон ҳисобланади.

Шахснинг турмуш фаолияти чекланганлиги унинг ўз-ўзига хизмат қилиш, юриш, йўлни топа олиш, мулоқот қилиш, ўз ҳатти- ҳаракатини назорат этиш, шунингдек меҳнат фаолияти билан шуғулланиш қобилияти ёки имкониятини тўла ёҳуд қисман йўқотганлигида ифодаланади.

Шахсни ногирон деб топиш тиббий - меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) амалга оширилади. Ногиронлик ёшдан қатъи назар белгиланади.

Агарда бемор 6 ойдан ортиқ   бемор бўлиб, касаллиги тузалмаётган булса ва бу касаллик  сабабли  иш қобилияти чекланиб  қолган бўлса, унда бемор ўзи истиқомат қиладиган манзилдаги поликлиникадаги ВКК комиссиясига ногиронлик гурухини белгилаб бериш хақида мурожаат қилиш хуқуқига эга.  ВКК комиссияси  бемор хужжатларини ўрганиб, беморни тиббий кўрикдан ўтказади.Беморни ташхизини тасдиқлаш мақсадида 2-ойгача касал турига қараб махсус касалхонага ётиишига йўлланма беради. Агарда тузалиш эхтимоли кам бўлган  касал тури мавжуд холларда касалхонага ташхизни тасдиқлаш учун бемор юборилмайди.  Беморнинг ташхизини касалхона тасдиқлаб берса унда ВКК комиссияси беморни ногиронлик гурухини олиш учун ТМЭК комиссиясига йўлланмаа беради.  ТМЭК комиссия 1 ой муддатда ногиронлик гурухини белгилаб беради ёки рад жавобини беради.

Ногиронлик пенсиясининг миқдори қанча?

2020 йил 1 февралдан бошлаб:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;

энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга

ериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм;

Ногиронлиги бор шахслар учун қандай имтиёзлар бор?

I ва II гуруҳ ногиронларига олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота ажратилган. 

 Ходимларининг сони йигирма кишидан ортиқ бўлган корхоналарда, муассасалар ва ташкилотларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ногиронларни ишга жойлаштириш учун ходимлар сонининг камида уч фоизи миқдорида иш жойларининг энг кам сонини белгилайди ва захирада сақлайди.

Иш берувчи белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи томонидан йўлланган ногиронларни ишга қабул қилиши шарт.

ТМЭКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир.

I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

I ва II гуруҳ ногиронларига ўттиз календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли шахслар рўйхатига киритилган.

Муҳтож ногиронлар реабилитация техник воситаларини ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган тақдирда, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўланади.

1 ва 2 гурух ногиронлари уй жой олинишида имтиёзларга ега.

Ногиронлик пенсияси қанча муддатга тайинланади?

Болаликдан, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан тайинланади. Нафақалар барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мурожаат этилган кундан бошлаб тайинланади.

Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза тақдим этилгандан кейин 10 кундан кечикмай кўриб чиқилади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда ижтимоий таъминот бўлими тегишли қарор чиқарилгандан сўнг 10 кундан кечикмай рад этилганлик тўғрисидаги билдиришни ариза берувчининг қўлига беради ёки почта орқали юборади ҳамда бир вақтнинг ўзида барча ҳужжатларни қайтаради.

Туман (шахар) ижтимоий таъминот бўлимининг қарори устидан ариза берувчи юқори ташкилотга шикоят қилиши мумкин. Ариза берувчи жавобдан қониқмаган тақдирда низо белгиланган тартибда суд орқали ҳал қилинади.

Ногиронлик қандай мезонлар асосида белгиланади?

Ногиронликни белгилаш тўғрисидаги қарор клиник, психологик, ижтимоий-маиший ва касбий омиллар мажмуини баҳолашда асосланади. Бу ҳолда қуйидагилар ҳисобга олинади: касалланишнинг характери, функциянинг бузилиш даражаси, даволашнинг, реабилита-ция тадбирларининг самарадорлиги, компенсациялаб турувчи механизмларнинг ҳола-ти, клиник ва меҳнат прогнози, ижтимоий мослашув имконияти, турли ижтимоий ёрдам турларига муҳтожлик, шахсият аниқланишилари, меҳнатнинг аниқ шароитлари  ва унинг мазмуни, касб тайёргарлиги ва бошқалар. Ногиронлик ёшдан қатъи назар белгиланади.

Шахс ногирон деб эътироф этилганида, меҳнатга лаёқатлиликнинг бузилиши даражасидан келиб чиққан ҳолда ногиронликнинг биринчи, иккинчи, учинчи гуруҳлари белгиланади.

I - гуруҳ ногиронлиги - меҳнат қилиш қобилиятини бутунлай йўқотган ва ўзгаларнинг ёрдамига, парваришига муҳтож бўлган шаҳсларга белгиланади;

II - гуруҳ ногиронлиги – меҳнат қилиш қобилиятини бутунлай йўқотган, лекин ўзгалар ёрдамига, парваришига муҳтож бўлмаган шаҳсларга белгиланади;

III – гуруҳ ногиронлиги – меҳнат қилиш қобилиятини қисман йўқотган шахсларга белгиланади.

Ногиронлиги бор шахслар қанча муддатда тиббий кўрикдан ўтиб туриши керак?

Ногиронларни қайта кўрикдан ўтказиш, шу жумладан касб бўйича меҳнатга лаёқатни йўқотганлик фоизлар даражасини аниқлаш учун қайта тиббий текшириш олти ойда, бир ёки икки  йил муддатида бир марта ўтказилади.

Ногиронлик гуруҳи қуйидаги холатларда муддатсиз белгиланади:

60 ёшдан катта ногирон эркакларга ва 55 ёшдан катта ногирон аёлларга.

Кейинги 5 йил ва ундан ортиқ йил мобайнида ногиронликнинг I ёки II гуруҳи белгиланган, 5 йил мобайнида Даволаш профилактика муассасаси-поликлиникада тўлиқ диспансер кўригидан ўтган, реабилитация дастурлари бажарилган, шунингдек реабилитациянинг барча турлари истиқболсиз бўлган, тиклаб бўлмайдиган анатомик-функционал бузилишлар ёки зўраювчи касалликларга дучор бўлган ногиронларга.

Ногиронлик даражасини ўзгартириш мумкинми?

Ногиронлик гурухини олган шахсни соглиги кескин емонлашса, еки яхшиланиб кетса унда ТМЭК томонидан ногиронлик гурухи узгартириши мумкун.

Агар фуқаро ТМЭК томонидан унга берилган ногиронлик гурухидан норози бўлса, унда ушбу ТМЭК хулосасини юқори турувчи ТМЭК комиссияси ёки Суд орқали ўзгартириш учун ариза бериш хуқуқига эга.

Ногиронлиги бор шахслар солиқлардан озод этилганми?

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади:

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинади:

Автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

а)ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани сотиб олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлиги бўлган шахслар;

б) яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар;

Фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойда энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, якка тартибдаги тадбиркор томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобидан ишга ёлланган ҳар бир ишчи учун — бир ойда энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган.

image

101

Ёнғин хавфсизлиги хизмати

image

102

(туристлар учун - 1173) - Ички ишлар органлари

image

103

Тез тиббий ёрдам

image

104

Газ авария диспетчерлик хизмати

image

1050

Қутқарув хизмати

Мен ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар рўйхатига кирмоқчи эдим. Кимлар ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар ҳисобланади?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2023 йилдаги 119-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар ҳисобланади:

а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар;

б) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакил;

в) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

г) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари;

д) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар.

Мурожаат юбориш