Ҳаётий вазиятлар

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси – ҳодимни ишдан озод қилиш ва тегишли нафақа тўлаш учун асос бўладиган хужжат хисобланади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тиббий муассаса томонидан (мурожаат қилган ёки даволанган жойдаги) вақтинча меҳнатга лаёқатсиз шахсга берилади.

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш тартиби Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан рўйхатга олинган Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом билан (https://lex.uz/docs/357102) тартибга солади.

Нафақа, агар уни олиш ҳуқуқи иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда (синов даври ҳамда ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшиб) пайдо бўлса қуйидаги ҳолларда берилади:
• вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
• санаторий-курортларда даволанганда;
• касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
• карантинда;
• сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
• меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

Нафақа миқдори ходимларнинг тоифаси ва/ёки умумий иш стажига боғлиқ ҳолда фарқланади.

Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, унга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади.

Бугунги кунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномаларини олиш имконияти my.gov.uz (https://my.gov.uz/ru/service/855) яратилган.

Ходимларга жароҳатланиши ва касалликларига чалиниши туфайли етказилган зарарни тўлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”нинг (https://lex.uz/docs/492899#494218) 2 бандида иш берувчи иш берувчининг ҳудудида ва унинг ташқарисида, шунингдек иш берувчи берган транспортда ишга келиш ёки ишдан кетиш вақтида ходимнинг соғлигига меҳнат жароҳати билан етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлиши белгиланган.

Мазкур қоидага кўра Иш берувчи, меҳнат жароҳати ёки бошқа меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ равишда ходим соғлигига етказилган зарарни, агар у етказилган зарар учун ўзининг айбдор эмаслигини исбот қила олмаса, ходимга етказилган зарарни тўлаши шарт.

Зарар ҳар ойда жабрланувчининг касбий меҳнат фаолиятини йўқотиш даражасига тегишли равишда меҳнат жароҳати олгунга қадар унинг ўртача ойлик иш ҳақига фоизларда, соғлигига шикаст етказилиши сабабли қилинган қўшимча харажатлар компенсацияларда, шунингдек белгиланган ҳолларда бир марталик нафақалар тўлашда қопланади.

Мазкур тўловларни тўлаш касб бўйича меҳнатга лаёқатини тўлиқ ёки қисман йўқотган кундан бошлаб ҳисобланади.

Иш қидиряпман, нима қилишим керак?

Ҳар ким иш берувчига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш йўли билан ёки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали, шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир.

Бирор бир корхонада маълумотингиз, малака ва мутахассислигингизга мос бўш иш ўрни мавжудлиги ҳақида хабар топсангиз шу лавозимга ишга қабул қилишни сўраб иш берувчига тўғридан тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ишга жойлашишда ўзлари доимий ёки вақтинча яшаб турган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг бепул воситачилигидан фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун иш қидирувчи сифатида шу марказда рўйхатдан ўтиш лозим бўлади. Бирор доимий ёки вақтинча иш билан шуғулланаётган шахс ҳам касби (иши)ни ўзгартириш мақсадида иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин. Бандлик марказлари фуқаролигидан қатъий назар бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот бераиш, маслаҳат бериш, ишга жойлаштириш, касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш хизматларини бепул амалга оширади.

Туман (шаҳар) бандлик марказларида 16 ёшдан ошган фуқаролар иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинади. Иш қидираётган фуқаро бандлик марказига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

- паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

- меҳнат дафтарчаси ва иш стажини тасдиқловчи ҳужжат (бу ҳужжатлар биринчи марта ишга кираётганлардан талаб қилинмайди);

- маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ёки нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси (диплом, аттестат ва ҳ.к.);

- касбий малакасини тасдиқловчи ҳужжат (агар бўлса)нинг асли ёки нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси;

- охирги 12 ойлик иш ҳақига оид маълумотнома, агар аввал ишлаган бўлса. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган шахс эса солиқ идораларидан бериладиган маълумотномани тақдим этиши лозим.

Ногирон шахс ушбу ҳужжатлардан ташқари тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан тавсия этилган ишлар хусусияти тўғрисида маълумотнома бериши лозим.

Суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш маҳрум қилиш муассасаларидан бўшатилган шахслар озодликка чиқариш тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилиши лозим. 

Агар иш қидирувчининг қарамоғида фарзандлари бўлса уларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари берилади.

Мазкур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда бандлик маркази мурожаат қилинган куннинг ўзида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олади. Иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган шахсга махсус карточка юритилади.

Фуқаро хусусий бандлик агентликлари орқали ҳам мустақил иш қидириши мумкин. Хусусий бандлик агентликларининг иш қидириш билан боғлиқ хизматлари пуллик бўлиши мумкин. Улар орқали иш қидиришнинг умумий шартлари ўзаро тузиладиган шартнома билан амалга оширилади.  

Ишга кириш учун қандай ҳужжат расмийлаштирилади?

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

- паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат, ўн олти ёшгача бўлган шахслардан эса, - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотнома;

- меҳнат дафтарчаси, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно.

- ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотнома;

- ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилардан тегишли ҳарбий билет ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;

- махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом, ёки бўлмаса мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳнома.

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан юқорида санаб ўтилганлардан ташқари ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Агар ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати ҳақиқий бўлмаса, уни ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.

Иш берувчи ходимдан уни ишга қабул қилганидан сўнг корхонада белгиланган тартиб-қоидалар доирасида бошқа маълумотларни ҳам талаб қилиш мумкин (масалан, тиббий маълумотнома, аввалги иш жойидан тавсифнома, иш ҳақи тўғрисида маълумотнома ва ҳ.к.).

Ишсизлик нафақасини қандай олиш мумкин?

Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсларга тайинланади ва тўланади. Қарамоғида учтадан кам одам бўлган 35 ёшгача бўлган ишсиз эркакларга пул тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниши шарти билан Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тўланади. Бундай нафақа маҳаллий ишга жойлаштириш органида рўйхатга олинган кундан бошлаб ҳисобланади.

Ишсизлик нафақаси:

- ишини ёки даромад манбаини йўқотган ёки узоқ вақт (бир йилдан кўпроқ) танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини тиклашга ҳаракат қилаётганларга 12 ойлик вақт давомида 26 календар ҳафтасидан кам бўлмаган муддатга;

- илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга 12 ойлик вақт давомида 13 календарь ҳафтасидан кам бўлмаган муддатга тўланади.

Ишсизлик нафақасини олиш муддатида шахс доимо иш қидириши камида икки ҳафтада бир марта маҳаллий меҳнат органида қайддан ўтиб туриши керак.

Ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга олдинги иш жойидаги ўртача иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтида Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда ишсизлик нафақаси тўланади.

Қуйидаги ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш бекор қилинади:

ишсиз шахс ишга жойлашганда;

ишсиз шахс таклиф қилинган мақбул келадиган ишни икки марта рад этган тақдирда;

қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда;

ишсиз шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқини олган тақдирда; 

ишсиз шахс суднинг ҳукми билан қамоқ ёки озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган бўлса; 

ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиб турган даврда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилмай вақтинча ишга жойлашган бўлса;

ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олаётган бўлса;

ишсиз шахс вафот этган тақдирда.

Қуйидаги ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш тўхтатиб турилади:

ишсиз шахс касбга ўрганиш, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга юборилган бўлса, - стипендия олиб касб ўрганиш, қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малака ошириш даврида; 

ишсиз шахс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш курсини ўтаётган бўлса - бундай муассасада бўлган даврда;

ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, - бундай ишларда иштирок этган даврида.

Малака ошириш ва қайта тайёрловдан ўтишда давлат хизматларидан фойдаланиш мумкинми?

Иш қидираётган ва меҳнат органларига мурожаат қилган фуқаролар иш турини, иш жойини ва меҳнат режимини эркин танлаш мақсадида касб-корга доир бепул маслаҳатлар олиш, касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтиш, малака ошириш ҳамда тегишли ахборот олиш ҳуқуқига эга.

Меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин, агар:

ишсиз шахс зарур касб малакасига эга бўлмаганлиги туфайли унга мос келадиган иш танлаш мумкин бўлмаса;

ишсиз шахснинг касб кўникмаларига мос келадиган иш йўқлиги сабабли унинг касбини (мутахассислигини, машғулот турини) ўзгартириш зарур бўлса;

ишсиз шахс аввалги касби бўйича иш бажариш қобилиятини йўқотган бўлса.

Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ўқув юртларида меҳнат органларининг йўлланмалари бўйича Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг ана шу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Кимлар иш қидираётган шахс ҳисобланади?

Асос:. Ўзбекистон Республикасининг 20.10.2020 йилдаги ЎРҚ-642-сон қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, иш қидираётган шахс деб ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва у ерда иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган шахсга айтилади.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари нима?

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, ҳақ тўланадиган жамоат ишлари деб буюртмачилар-иш берувчилар — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, тадбиркорлик субъектлари, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган, қоида тариқасида, дастлабки касбий тайёргарликни талаб қилмайдиган, ижтимоий фойдали йўналишга эга бўлган ҳамда иш қидираётган шахсларнинг ва ишсиз шахсларнинг вақтинча бандлигини таъминлаш учун маҳаллий меҳнат органлари томонидан бериладиган ишга жойлаштиришга доир йўлланмалар бўйича бажариладиган вақтинчалик меҳнат фаолияти турларига айтилади.

Аутстаффинг хизмати нима?

Аутстаффинг иш берувчи томонидан ўз ходимларини уларнинг розилиги билан бошқа юридик шахсларга ушбу ходимлар томонидан иш берувчи ва унинг ходими ўртасида тузилган меҳнат шартномаларида, шунингдек жамоа келишувларида белгиланган меҳнат вазифаларини бажариш учун вақтинчалик юбориш йўли билан кўрсатиладиган хизматлар туридир.

Мақбул келадиган иш нима?

Дастлабки касбий тайёргарликни талаб қилмайдиган иш, бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда эса биринчи марта иш қидираётган, касбга (мутахассисликка) эга бўлмаган шахсларнинг ёшга доир ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ҳақ тўланадиган бошқа иш, шу жумладан вақтинчалик хусусиятга эга бўлган иш ушбу шахслар учун мақбул келадиган иш ҳисобланади.

Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш шартлари ҳақида маълумот беринг.

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсизлар деб эътироф этилади.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг асосий турлари ҳақида маълумот беринг.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг асосий турлари қуйидагилардан иборат:

шаҳарларнинг, туманларнинг, аҳоли пунктларининг, маҳаллаларнинг ҳудудларини ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш (кўкаламзорлаштириш, йиғиштириш, оқлаш, ариқларни, қабристонларни, зиёратгоҳларни, маданий объектларни тозалаш ва бошқалар);

уй-жой-коммунал объектлар ва бошқа инфратузилма объектлари ҳудудларига туташ уй-жой фондининг объектларини таъмирлаш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;

кўчаларни, йўлларни ва йўлкаларни таъмирлаш;

қишлоқ хўжалиги ишлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни сақлаш ва қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилини йиғиб-териб олиш, ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларни, кексаларни, беморларни ва бошқа шахсларни парваришлаш;

саноат тармоқлари ташкилотларидаги ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ишлар;

объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарорларига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг таклиф этилаётган турлари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахсларнинг касбий кўникмаларини, иш тажрибасини, ёшини, жинсини ва бошқа ўзига хос хусусиятларини, иш режимини ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид зарур шарт-шароитларни ҳисобга олиши керак.

Мен ўзимга тегишли корхонага жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилмоқчиман. Бунинг учун менга имтиёз борми?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2023 йилдаги 450-сон қарори.

Ҳа бор. Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир шахс учун 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

Мен давлат ташкилотига ишга кирмоқчиман. Давлат хизматига киришда ҳамма тенг ҳуқуқлими? Конституцияда бу ҳақида нима дейилган?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгалиги, давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланиши келтириб ўтилган.

Мен яқинда университетни тугатдим. Энди ишга кирмоқчиман. Конституцияда адолатли меҳнат қилиш кафолатланганми?

Ҳа кафолатланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасида, ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши, Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши белгиланган.

Мажбурий меҳнат юзасидан нормалар Конституцияда келтирилганми?

Ҳа келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасида, суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланиши белгиланган.

Иш жойимда иш берувчи дам олишларсиз ишлашга мажбурлайди. Дам олиш ҳуқуқи Конституцияда мустаҳкамланганми?

Ҳа мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 45-моддасида, ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эгалиги, ёлланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланиши белгиланган.

Менга меҳнат шартномаси қанча муддатга тузилиши ҳақида маълумот берсангиз.

Меҳнат кодексининг 110-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномаси:

номуайян муддатга;

уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси) тузилиши мумкин.

Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати шартлашилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.

Менга қариндошларнинг давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши чекланиши ҳақида маълумот беринг.

Меҳнат кодексининг 121-моддасига мувофиқ, ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади. Ушбу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мумкин.

Маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган хизматлар турларига нималар киради?

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5055690) 25-моддасига асосан, Маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга уларнинг хоҳишига кўра хизматларнинг қуйидаги турлари таклиф этилади:

аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

мурожаат этган шахснинг касбий тайёргарлигига, иш тажрибасига ва меҳнат стажига, ёшига, соғлиғининг ҳолатига мувофиқ мақбул келадиган ишни таклиф этиш (мавжуд бўлган тақдирда), шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларни уюшган ҳолда ишга қабул қилиш доирасида мақбул келадиган ишни излаш;

захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юбориш;

тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашиш;

касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малака оширишга юбориш;

касбий малакани баҳолаш;

аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга микрокредитлар олиш учун тавсиялар бериш.

Аҳолига, ташкилотларга ва бошқа иш берувчиларга меҳнат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан меҳнат бозори ҳолати ҳақида хабардор қилиш бўйича хизматлар бепул тақдим этилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5055690) 35-моддасига асосан, меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинганидан кейин ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган ва шахсий меҳнатга доир иштирокига асосланган, иш ҳақини (меҳнат даромадини) олишга қаратилган, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатида назарда тутилган фаолиятни мустақил равишда амалга оширадиган шахслар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олиниши мумкин.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинганлик фактини тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берилган ҳолда, махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабар қилиш тартибида амалга оширилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинган шахслар ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланишга, шунингдек иш берувчига эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу талабларга риоя этилмаган тақдирда, ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзини ўзи банд қилган шахслар мақомини йўқотади.

Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахслар (фрилансинг) қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хориждаги норезидентлар бўлган жисмоний ва юридик шахслардан кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун хорижий валютада Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобварақларга Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли ахборот киритмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобварақларга хорижий валютада тўлов қабул қилиш;

битим (оферта) тўғрисида оммавий таклиф қабул қилиш ёки электрон хабарлар алмашиш ёхуд ҳисобварақ-фактуралар (инвойс) қўйиш, шу жумладан электрон шаклда қўйиш орқали контракт тузмасдан, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш).

Ўзини ўзи банд қилган шахс Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишсиз шахсларга тўланадиган ишсизлик нафақаси ҳамда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака оширишдан ўтиш даврида ушбу маблағлар ҳисобидан стипендия олиши мумкин эмас.

Давлатнинг ишсиз шахсларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланишига оид кафолатларига нималар киради?

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5055690) 47-моддасига асосан, Давлат ишсиз шахсларга қуйидагиларни кафолатлайди:

ишсизлик нафақаси тўланишини;

меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида стипендия тўланишини ва шу давр умумий меҳнат стажига қўшилишини;

маҳаллий меҳнат органларининг йўлланмасига кўра бепул, шу жумладан грантлар ҳисобидан касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишни;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш имкониятини;

тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга ҳамда шахсий томорқа ер участкаларини ривожлантиришга қаратилган, ушбу Қонун 19-моддаси иккинчи қисмининг учинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган субсидияларни олиш имкониятини;

маҳаллий меҳнат органларининг таклифига кўра ишлаш учун ихтиёрий равишда бошқа ерга кўчиб ўтиш билан боғлиқ харажатлар компенсация қилинишини.

Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш шартлари қандай?

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5055690) 44-моддасига асосан, ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсизлар деб эътироф этилади.

Агар иш қидираётган шахсга у рўйхатга олинган кундан эътиборан дастлабки ўн кун ичида мақбул келадиган иш таклиф этилмаган бўлса ёки маҳаллий меҳнат органи мазкур шахс ишга жойлаштириш учун юборилган ташкилотдан рад жавобини олган бўлса, шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн биринчи кундан кечиктирмай маҳаллий меҳнат органи томонидан қабул қилинади.

Шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор маҳаллий меҳнат органининг буйруғи билан расмийлаштирилади, ушбу буйруқ бир вақтнинг ўзида ишсизлик нафақаси тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ҳисобланади. Буйруқда ишсизлик нафақасининг миқдори ва уни ҳисоблаш санаси кўрсатилади.

Ишсиз деб эътироф этилган шахс қабул қилинган қарор тўғрисида мазкур қарор қабул қилинганидан кейин икки кунлик муддатдан кечиктирмай ёзма равишда ёки телефон, электрон почта орқали хабардор қилинади. Бунда ишсиз деб эътироф этилган шахсга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, маҳаллий меҳнат органига ёки ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш бўйича секторга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига бириктирилган ходим ҳузурига қайта рўйхатдан ўтиш учун мажбурий келиш санаси, ишсизлик нафақасини олиш шартлари ва жойи, шунингдек ишсиз шахс учун зарур бўлган бошқа ахборот хабар қилинади.

Шахсни ишсиз деб эътироф этиш чоғида меҳнат дафтарчасига ёзув қайд этилмайди.

Ишсиз деб эътироф этилган шахслар бепул маслаҳат олиш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш хизматларини олиш, шунингдек маҳаллий меҳнат органлари кўмагида ишга жойлашиш ҳуқуқига эга.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга солиқ солиш тартиби ва бериладиган имтиёзлар қандай?

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5055690) 36-моддасига асосан, Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлар жисмоний шахснинг ялпи даромади таркибига киритилмайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида амалда ишлаб берилган вақтдан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдори суммасининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий солиқ тўлайди, ушбу солиқ суммаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлиқ йўналтирилади ва шундан келиб чиққан ҳолда, якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақи миқдори аниқланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5055690) 37-моддасига биноан, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошириш даври пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлинган пайтдан эътиборан ёшга доир пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олиш даври, меҳнат фаолияти бу даврда ўзини ўзи банд қилиш тартибида амалда бажарилганлиги ёки бажарилмаганлигидан қатъи назар, пенсияни тайинлаш учун меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

Маҳаллий меҳнат органлари ўзини ўзи банд қилган шахсларга имтиёзли микрокредитлар ажратиш учун тижорат банкларига тавсиялар беради.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар белгиланган тартибда аккредитация қилинган касбга ўқитиш марказларида (касб-ҳунар таълими муассасаларида) қисқа муддатли касбга ўқишни, шунингдек тадбиркорлик кўникмаларига ўқишни бепул ўташи мумкин.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларни касбга ўқитишни ташкил этиш ва ўқитиш бўйича харажатларни молиялаштириш ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Маҳаллий меҳнат органлари ўзини ўзи банд қилган шахсларга меҳнат асбоб-анжомларини (мотокультиваторлар, ўт ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик ва қурилиш ускуналари ҳамда бошқаларни), шахсий ҳимоя воситаларини ва иш кийимини имтиёзли ижарага бериш пунктларини ташкил этади.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга имтиёзли ижарага бериш учун меҳнат асбоб-анжомлари, шахсий ҳимоя воситалари ва иш кийими Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан олинади.

Ишсизлик нафақаси тўлашни тугатиш ва тўхтатиб туриш асослари қандай?

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5055690) 55-моддасига асосан, ишсизлик нафақасини тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилади:

ишсиз шахс ишга жойлашганда;

ишсиз шахс мақбул ишга доир иккита таклифни рад этганда;

ишсиз шахс ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олганда;

ишсиз шахслар тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга ва шахсий томорқа ер участкаларини ривожлантиришга қаратилган субсидияларни олганда;

ишсиз шахслар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан микрокредитлар олганда;

ишсиз шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширганда;

ишсиз шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинганда;

ишсиз шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлганда (пенсия туридан қатъи назар);

ишсиз шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазога ҳукм қилинганда;

ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиб турган даврида вақтинча бажариладиган ишга маҳаллий меҳнат органини бу ҳақда хабардор қилмай жойлашганда;

ишсиз шахс вафот этганда.

Ишсизлик нафақасини тўлаш юқорида кўрсатилган ҳоллардан бири юзага келган пайтдан эътиборан тугатилади.

Ишсиз шахс маҳаллий меҳнат органига мунтазам равишда узрли сабабларсиз келмаган ёки белгиланган муддатларда келишдан бўйин товлаган ёхуд ишга жойлаштиришга доир йўлланма ёхуд ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома олиш учун узрли сабабларсиз келмаган тақдирда ҳам ишсизлик нафақасини тўлаш муддатидан олдин тугатилиши мумкин.

Ишсизлик нафақасини тўлаш даври тугаганлиги ёки нафақани тўлаш тугатилганлиги ишсиз шахсларни маҳаллий меҳнат органларида ҳисобдан чиқариш учун асос бўлмайди.

Ишсиз шахснинг касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтиш таклифини рад этишига мақбул ишни рад этиш сифатида қаралмайди ва ишсизлик нафақаси тўлашни тугатишга сабаб бўлмайди.

Ишсизлик нафақасини тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:

ишсиз шахс касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилганда — стипендия тўланган ҳолда касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида;

ишсиз шахс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш курсидан ўтганда — бундай муассасада бўлиш даврида;

ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётганда — бундай ишларда иштирок этиш даврида.

Ишсизлик нафақасини тўлаш ишсиз шахс белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра маҳаллий меҳнат органига келмаган тақдирда уч ойгача бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларга нималар киради?

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5055690) 38-моддасига асосан, давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага, шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналарига;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;

«Меҳрибонлик» уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Миллий гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;

ногиронлиги бўлган шахслар;

пенсияолди ёшидаги шахслар;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;

одам савдосидан жабрланганлар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахслар.

Иш берувчи ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган, захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа органлар томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилиши шарт.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган иш берувчи ва у ваколат берган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Қўшимча кафолатлар қўшимча иш ўринларини, ихтисослаштирилган ташкилотларни, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланиш асосидаги ташкилотларни ташкил этиш, ўқитишнинг махсус дастурларини ишлаб чиқиш, ташкилотларга иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш йўли билан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чоралар орқали таъминланади.

Шахсларни ишсиз деб эътироф этишни рад қилиш учун асослар?

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5055690) 45-моддасига асосан, қуйидагилар ишсиз деб эътироф этилмайди:

таклиф этилган мақбул келадиган ишни иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида узрли сабабсиз икки марта рад этган шахслар;

маҳаллий меҳнат органига ёки ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш бўйича секторга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига бириктирилган маҳаллий меҳнат органи ходими ҳузурига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида узрли сабабсиз келмаган шахслар;

3. Ишсиз шахс деб эътироф этиш рад қилинган шахс яна қанча муддатдан сўнг қайта иш қидираётган шахс сифатида такроран рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга?

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5055690) 45-моддасининг иккинчи қисмига асосан, ишсиз шахс деб эътироф этиш рад қилинган шахс таклиф этилган ишни рад этган пайтдан ёки мақбул келадиган иш бўйича таклиф олиш учун маҳаллий меҳнат органига узрли сабабсиз келмаган пайтдан эътиборан ўттиз календарь кун ўтганидан кейингина иш қидираётган шахс сифатида такроран рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга.

Ишсиз шахсларнинг маҳаллий меҳнат органлари томонидан ҳисобга олиниш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5055690) 46-моддасига асосан, ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишсизлик нафақасини олиш даврида бир ойда камида икки марта маҳаллий меҳнат органларига келиши шарт. Келиш жадвали, санаси ва вақти иш қидираётган шахсларни рўйхатга олишни амалга оширувчи маҳаллий меҳнат органи ходими томонидан ишсиз шахснинг маҳаллий меҳнат органига келиши қулайлиги ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ишсиз шахс маҳаллий меҳнат органига келганда маҳаллий меҳнат органининг ходими:

ишсиз шахс билан мазкур шахснинг ишсиз шахс сифатида мақомини белгилашга ва уни ишга жойлаштиришга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларда юз берган ўзгаришлар тўғрисида суҳбат ўтказади;

ишсиз шахсни мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисида, касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малакасини ошириш имкониятлари ҳақида, шунингдек ҳақ тўланадиган жамоат ишлари тўғрисида хабардор қилади;

мақбул келадиган иш мавжуд бўлганда ишга жойлаштиришга доир йўлланма ёки ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома беради. Маҳаллий меҳнат органи ишсиз шахсларнинг ўз вақтида маҳаллий меҳнат органига келиб туриши юзасидан мониторингни амалга оширади.

Ишсиз шахсларнинг маҳаллий меҳнат органларига келишини ҳисобга олиш уларнинг иш қидириш ва ишга жойлашишдаги фаоллигини ошириш, уларга мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги жорий ахборотни тақдим этиш, шунингдек уларнинг ишга жойлашишига ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган маълумотларнинг улар томонидан ўз вақтида олинишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Иш қидираётган шахсларни рўйхатга олиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5055690) 29-моддасига асосан, иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиш:

қишлоқ жойларда — маҳаллий меҳнат органининг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор ҳудудига, иш қидираётган шахснинг яшаш жойидаги фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктирилган ходими томонидан;

агар иш қидираётган шахс маҳаллий меҳнат органи жойлашган аҳоли пункти ҳудудида яшаётган бўлса — ишсиз шахсларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш сектори ходими томонидан амалга оширилади.

Иш қидираётган шахслар маҳаллий меҳнат органи ходимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ва шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни;

меҳнат дафтарчасини ёки меҳнат стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни, бундан биринчи марта иш қидираётган шахслар мустасно;

маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг аслини ёки унинг кўчирма нусхасини (маълумот мавжуд бўлган тақдирда);

касби ёки касбий малакаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатни ёки унинг кўчирма нусхасини (касби ёки касбий малакаси мавжуд бўлган тақдирда);

иш жойидан охирги ўн икки ой учун иш ҳақи (меҳнат даромади, пул таъминоти) тўғрисидаги маълумотномани — илгари ишлаган шахслар, шу жумладан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар учун.

Зарур бўлганда, маҳаллий меҳнат органи ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда сўровнома юбориши, шу жумладан электрон ҳужжат айланишидан фойдаланган ҳолда юбориши мумкин:

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига — тавсия этилаётган меҳнатнинг хусусияти ва шароитлари тўғрисида хулоса олиш учун (ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан);

соғлиқни сақлаш муассасаларига — тиббий хулосалар ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни олиш учун (соғлиғининг ҳолатига кўра меҳнат фаолиятида чекловлар мавжуд бўлган шахсларга нисбатан);

жазони ижро этиш муассасаларига — шахснинг жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганлиги тўғрисида маълумотнома олиш учун (жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нисбатан);

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига — болаларининг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг кўчирма нусхаларини олиш учун (қарамоғида болалари бўлган шахсларга нисбатан);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига — боқимандалар мавжудлиги ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган нафақа ва пенсияларни олмаётганлиги тўғрисида маълумотнома олиш учун (болаларидан ташқари бошқа боқимандалари бўлган шахсларга нисбатан).

Зарур бўлганда, маҳаллий меҳнат органи мурожаат этган шахс ҳақиқатан фермер (деҳқон) хўжалиги аъзоси эканлиги тўғрисида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан ахборот сўраб олиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган молиявий кўмак кўринишидаги субсидиялар кисларга берилади?

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5055690) 19-моддасига асосан, субсидия бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган молиявий кўмакдир.

Субсидиялар:

иш берувчиларга маҳаллий меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки уларнинг малакасини оширишга доир харажатларнинг ўрнини қоплаш учун;

тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шу жумладан штамплар ва муҳрлар олиш, электрон рақамли имзо олиш, тадбиркорликка ўқиш харажатларини тўлаш ва кредитни олиш чоғида суғурта полиси ҳақини тўлаш учун;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахсларни иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга; жисмоний шахсларга енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, уруғликлар, кўчатлар, суғориш воситалари олиш учун ажратилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4716-сонли қарори (https://lex.uz/docs/4815416)
2-бандига асосан, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади:

а) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача;

суғориш воситалари харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача;

уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;

б) қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача. Бунда:

қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади;

қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар бирлаштирилади.

Ғайриқонуний ишдан бўшатилганда ишга тиклаш учун кимга мурожаат қилиш керак?

Меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ҳолларда корхона жойлашган ҳудуддаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, прокуратура, ёки фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга мурожаат қилиш лозим бўлади.

Ходим ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилганлиги аниқланса, иш берувчига аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Ёзма кўрсатма, прокуратура эса протест киритиши мумкин. Аммо унутмаслик лозимки, ёзма кўрсатма ёки протест киритилиши ишга тиклашни кафолатламайди. Чунки булар бажарилиши мажбурий бўлган ҳужжатлар эмас. Иш берувчи ёзма кўрсатма ёки протест билан келишмаса уни рад этиши мумкин.

Ишдан бўшатилган ходим ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни олган кунидан бошлаб бир ойдан кечиктирмай тегишли фуқаролик судига даъво ариза киритиши лозим бўлади. Чунки Меҳнат кодексининг 270-моддасида шундай талаб белгиланган. Бир ойдан кечиктириб берилган даъво аризалар даъво муддати ўтказиб юборилганлиги важи билан рад этилиши мумкин. Аризанинг прокуратура ёки меҳнат органларида ўрганилганлиги даъво муддатини тиклашга сабаб бўла олмайди.

Ходимлар меҳнат ҳуқуқига оид масалаларда судга даъво ариза киритганда давлат божи тўлашдан озод этилади.

Меҳнат дафтарчаси кимдан олинади ва қандай юритилади?

Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.

Иш берувчи ўриндошлик асосида ишловчилардан ташқари, корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт.

Иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёзиши шарт.

Ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлар ҳақидаги ёзувлар киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

Агар биринчи марта ишга кираётган бўлсангиз меҳнат дафтарчасини Сизга иш берувчи ўз ҳисобидан олиб беради. Сизга бериладиган меҳнат дафтарчаси Сиз ишлаётган корхона томонидан ҳудудий бандликка кўмаклашиш марказидан олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинади.

Меҳнат дафтарчаларини бошқа бировга сотиш, фуқаролар томонидан сотиб олиш тақиқланади. Савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчаларидан сотиб олинган меҳнат дафтарчалари ҳақиқий бўлмайди.

Вояга етмаган шахсларни ишга жойлашиш тартиби қандай?

Ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади. Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун - улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.

18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан шу тоифа ходимларининг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади.

18 ёшга тўлмаган шахсларнинг белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтаришлари ва ташишларига йўл қўйилмайди.

18 ёшга тўлмаган шахслар дастлабки тиббий кўрикдан ўтгандан кейингина ишга қабул қилинадилар ва кейинчалик улар ўн саккиз ёшга тўлгунларига қадар ҳар йили мажбурий тарзда тиббий кўрикдан ўтказиб турилиши керак.

Иш вақтининг муддати ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига ўттиз олти соатдан, ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига йигирма тўрт соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан иш қидираётган шахсларни ва ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ажратиладиган грантлар қаторига нималар киради?

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5055690) 20-моддасига асосан, грант иш қидираётган шахсларни ва ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ажратиладиган пул маблағлари ва моддий ресурслардир.

Грантлар касбга ўқитиш марказларига (касб-ҳунар таълими муассасаларига) қуйидагиларни молиялаштириш учун ажратилади:

иш қидираётган шахсларни ва ишсиз шахсларни, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларни, кам таъминланган оилалардан бўлган хотин-қизларни касбга тайёрлаш харажатларини;

касбга ўқитиш марказларида (касб-ҳунар таълими муассасаларида) фермер хўжаликларининг раҳбарлари ва ходимларини, деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва аъзоларини, томорқа ер участкалари эгаларини агротехнологиялар, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик соҳасида касбга тайёрлашни, қайта тайёрлашни ҳамда уларнинг малакасини оширишни.

Грантлар фуқароларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун уюшган ҳолда ишга қабул қилиш доирасида фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун касбга ўқитиш марказларига (касб-ҳунар таълими муассасаларига), шунингдек ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ҳамда «уста-шогирд» мактабларига ҳам ажратилади.

Грант ажратилиши учун талабнома меҳнат бозорининг эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда, маҳаллий меҳнат органлари томонидан шакллантирилади ва ҳудудий меҳнат органларига кўриб чиқиш учун юборилади. Талабномага касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака оширишдан ўтишни хоҳловчи шахсларнинг рўйхати илова қилинади.

Грант асосида касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишни касбга ўқитиш марказлари (касб-ҳунар таълими муассасалари) амалга ошириши мумкин.

Касбга тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва малака оширишни молиялаштириш ҳудудий меҳнат органлари ҳамда касбга ўқитиш марказлари (касб-ҳунар таълими муассасалари) ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.

Хорижда ишламоқчиман, бунинг учун нималар қилишим керак?

Ҳар ким хорижий давлатдаги иш берувчига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш йўли билан ёки Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги воситачилиги орқали, шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида хорижда ишга жойлашиш ҳуқуқига эга.

Бирор бир хорижий давлатдаги корхонада маълумотингиз, малака ва мутахассислигингизга мос бўш иш ўрни мавжудлиги ҳақида хабар топсангиз шу лавозимга ишга қабул қилишни сўраб иш берувчига тўғридан тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. Бу одатда шу корхонанинг расмий веб-сайтида эълон қилинган маълумотларга асосан талаб қилинган тилда тўлдирилган резъюмени юбориш йўли билан амалга оширилади.

Хорижда ишга жойлашишда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги воситачилигидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун агентликнинг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтиши ёки тўғридан-тўғри мурожаат қилиш лозим бўлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлашишни хусусий бандлик агентликлари орқали пуллик асосда амалга оширишлари мумкин.

Бирор бир хусусий бандлик агентлигининг хизматларидан фойдаланишдан аввал унинг мазкур фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус лицензияга эга эканлигини текшириб олиш зарур. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг веб-сайтида хусусий бандлик агентликларининг реестри юритилади.

Хусусий бандлик агентликлари хизматлари пуллик бўлиб ва бу нархлар мазкур агентликнинг ўзи томонидан мустақил белгиланади.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинади, моддий қўллаб-қувватланади.

image

101

Ёнғин хавфсизлиги хизмати

image

102

(туристлар учун - 1173) - Ички ишлар органлари

image

103

Тез тиббий ёрдам

image

104

Газ авария диспетчерлик хизмати

image

1050

Қутқарув хизмати

Мурожаат юбориш