Ҳаётий вазиятлар

Никоҳ қандай расмийлаштирилади?

Ўзбекистонда никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 (ўн саккиз) ёш этиб белгиланади. 

Никоҳ никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар бу тўғрида ариза билан мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.

Узрли сабаблар бўлганда аризачиларнинг илтимосларига кўра бир ойлик муддатни қисқартириши мумкин. Бунда узрли сабабларни тасдиқловчи — болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари, тиббиёт муассасасининг келиннинг ҳомиладорлиги ҳақидаги маълумотномаси, хизмат сафари тўғрисидаги гувоҳнома ва шу каби ҳужжатлар кўрсатилади.

ФҲДЁ органлари томонидан аризани қабул қилишда тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади. Никоҳланувчилар ўзлари доимий ёки вақтинча яшайдиган ҳудуддаги поликлиникада тиббий кўрикдан ўтиб, унинг ҳулосаларини ФХДЁга тақдим этишлари керак. 50 ёшгача никоҳ тузувчи шахслар ОИВ-инфекцияси юзасидан тиббий текширувдан мажбуран ўтиши керак.

Никоҳланувчи шахсларнинг илтимоси ва отаси ёки онасининг ёзма аризасига кўра никоҳ ота-онасининг ёки улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органида ҳам қайд этилиши мумкин.

Никоҳни қайд этганлик учун никоҳланувчиларнинг биридан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи (01.12.2023 йил ҳолатига 68 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

Никоҳ тузилгандан кейин бу ҳақида ягона нусхада гувоҳнома берилади ва эр ва хотиннинг паспортларига штамп қўйилади унга тегишли ёзувлар ёзиб қўйилади.

Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар билан никоҳни қайд этиш шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.

Маҳкум билан никоҳни қайд этиш ФҲДЁ органи билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан ажратилган бинода никоҳга кирувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади. Маҳкум билан никоҳга кирувчи шахсга ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади.

Хориж фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳ тузмоқчиман.

Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.

Ўзбекистон фуқароси ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.

Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳужжат (давлат тилидаги таржимаси билан бирга) илова қилиниши лозим.

Ўзбекистон фуқароси билан никоҳга кирган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатига никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилади, агар шахсини тасдиқловчи ҳужжатда бундай белги қўйиш учун жой мавжуд бўлса.

ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳга кирган шахс фуқароси бўлган хорижий давлатнинг тегишли органига никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги хабарнома юборилади.

Никоҳни қайд этганлик учун никоҳланувчиларнинг биридан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи (01.12.2019 йил ҳолатига 44 600 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш учун жавобгарлик борми?

Асос:. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 473-моддасига мувофиқ, никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш учун жавобгарлик борми?

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 473-моддасига мувофиқ, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш учун жавобгарлик борми?

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 473-моддасига мувофиқ, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида ўтказиладиган танловда қатнашишнинг талаблари ва шартлари қандай?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2024 йилдаги 11-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, танловда қатнашишнинг талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

талаба битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиши;

талабанинг таълим йўналиши (ёки мутахассислиги) тармоқ корхонасидаги фаолият йўналишига мос бўлиши;

талаба Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлиши.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузмоқчиман

Никоҳ ёши (18 ёш)га етмаганлар ҳам никоҳ тузиши мумкин. Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда, яъни аёлнинг ҳомиладорлиги, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши, никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.

Никоҳни хорижда расмийлаштирмоқчиман, бунинг учун нима қилишим керак?

Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг никоҳини қайд этиш ўша давлат қонунчилигига асосан унинг ваколатли органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида Ўзбекистонда амал қиладиган қоидаларга асосан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳини қайд этиш, агар никоҳни қайд этиш Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ҳудудида жойлашган ўша давлатнинг қонунлари билан тан олинганда, шунингдек имзолашда ўша давлат ва Ўзбекистон Республикаси қатнашган битим ёки бу халқаро шартномаларга мувофиқ ҳоллардагина консул томонидан амалга оширилади.

Бошқа давлатда яшовчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси билан мазкур давлатнинг тегишли органларида никоҳни қайд эттирмоқчи бўлган ўша давлат фуқаросининг илтимосига кўра, консул никоҳни қайд этувчи ўша давлат органларига тақдим этиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси никоҳда турмаслиги ҳақида маълумотнома бериши мумкин.

Бундай маълумотномалар консуллик муассасаларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида берилади.

Агар консуллик муассасасида никоҳланувчи шахснинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар бўлмаса консул бу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан олади.

Никоҳ шартномаси нима ва у қандай тузилади?

Эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ҳамда эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш мақсадида никоҳ шартномаси тузилиши мумкин. Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунга кадар бўлажак эр ва хотинлар ўртасида, шунингдек, эр-хотин ўртасида никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин.

Бўлажак эр ва хотинлар ўртасида тузилган никоҳ шартномаси кайд этилган кундан эътиборан кучга киради. Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилиб, албатта, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.

Никоҳ шартномаси никоҳ тузилган кунда мавжуд бўлган мол-мулкка нисбатан ҳам, келгусида орттириладиган мол-мулкка нисбатан ҳам тузилиши мумкин.

Бундан ташқари, никоҳ шартномасида эр ва хотин ўзаро моддий таъминот бериш, оила харажатларини биргаликда кўтариш, бир-бирининг даромадида иштирок этиш, бошқа шахслар билан мулкий шартномалар тузиш, биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб олиш, никоҳдан ажралганда эр ва хотиндан ҳар бирига бериладиган мулкни аниқлаб олиш, шунингдек, мулкий муносабатларига оид бошқа қоидаларни киритишга ҳақли.

Никоҳ шартномасида белгилаб қўйилган эр ва хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари муайян муддат билан чекланиши ёки муайян шарт-шароитнинг юзага келиши ёхуд келмаслигига боғлиқ қилиб ҳам қўйилиши мумкин. Никоҳ шартномасида оила қонун ҳужжатлари нормаларига зид келувчи, эр ёки хотиндан бирининг ҳуқуқларини чекловчи, болаларга нисбатан бўлган эр ва хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солишни, эр ва хотин ўртасидаги шахсий номулкий муносабатларни тартибга солишни, эр ва хотиндан бирини ўта ноқулай ҳолатга солиб кўювчи бошқа шартларни назарда тутиш мумкин эмас. Никоҳ шартномасини бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Эр-хотиндан бирининг талаби билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида белгиланган тартибда ва асосларда суднинг ҳал қилув қарори билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Никоҳ шартномасининг амал қилиниши никоҳ тугатилган пайтдан эътиборан тугайди, аммо никоҳ шартномасида никоҳ тугатилгандан кейинги давр учун назарда тутилган мажбуриятлар ўз кучини йўқотмайди. Никоҳ шартномаси қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлган тақдирда суд томонидан эр-хотиндан бирининг талаби бўйича тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Эр-хотин никоҳ шартномаси тузаётгани, уни ўзгартираётгани ёки бекор қилаётгани тўғрисида ўз кредиторини хабардор қилишлари шарт. Кредитор шароит жиддий ўзгаргани туфайли никоҳ шартномасининг шартлари қонунда белгиланган тартибда ўзгартириш ёки бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.

Никоҳ қандай бекор қилинади (тугатилади)?

Умумий қоидага кўра никоҳ ФХДЁ органлари ва суд орқали бекор қилиниши мумкин.

Никоҳни ФХДЁ органларида бекор қилиш:

Фарзанди бўлмаган ёки вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотин никоҳдан ажратишга ўзаро рози бўлсалар, улар никоҳдан ФҲДЁ орқали ажратилиши мумкин.

Агар эр-хотиндан бири:

суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;

суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

жиноят содир қилиб уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар ФҲДЁ бўлимида никоҳдан ажратилади.

Никоҳ вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро розилиги бўйича ФҲДЁ бўлимида бекор қилинса эр-хотинларнинг биридан ёки иккаласидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 фоизи (01.12.2019 йил ҳолатига 334 500 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

Эр-хотин ўртасида мулкий ёки бошқа низо бўлган тақдирда никоҳ тарафлардан бирининг аризаси билан суд орқали ажратилади.

Даъвогар (эр ёки хотин) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво ариза билан жавоб (эр ёки хотин) доимий яшайдиган ҳудуд бўйича фуқаролик судига даъво ариза киритади.

Судда иш юритиш учун даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (01.12.2019 йил ҳолатига 446 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлаши мумкин.

Суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топсагина, уларни никоҳдан ажратади.

ФҲДЁга никоҳни қайд этиш учун ариза бермоқчимиз, бўлажак куёв Тошкент шаҳрида доимий истеъқомат қилади мен эса Хоразмда, бунинг учун куёвни доимий яшаш жойидаги ФДҲЁга ариза бериладими ёки менинг яшаш жойимдагигами, шунингдек хозирги вақтда Тошкент шаҳрида бўлганим сабабли тиббий кўрикдан шу ердаги тиббиёт муассасаларидан ўтсам бўладими?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ни 6191-сонли Фармонига асосан 2021 йил  1 июлдан бошлаб фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Синглим чет эл фуқаросига турмушга чиқмоқчи никоҳ тузиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 95-бандига асосан  Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилиши кўрсатилган.

Ўзбекистон фуқароси ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахсини нг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.

Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсини нг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсини нг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳужжат (давлат тилидаги таржимаси билан бирга) илова қилиниши белгиланган.

Бобом ФҲДЁ бўлими мудири, никоҳимни ўзлари қайд этишини ҳоҳлагандим. Лекин мумкин эмаслигини айтишди. Бунинг сабаби нимада?

Жавоб: Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига мувофиқ, ФҲДЁ органлари ходимлари, ўзи, эри ёки хотини ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-ука, опа-сингиллари) тўғрисида далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмаслар.

Бундай ҳолатларда далолатнома ёзувларини қайд этиш ёки уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш бўйсуниш тартибида юқори органнинг ёзма кўрсатмаси асосида бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида амалга оширилади. Далолатнома ёзувларининг «Белгилар учун» устунига бу тўғрида тегишли ёзув киритилади.

Никоҳ тузилганлигини қайд этиш учун ФҲДЁ органига қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

Никоҳ тузилганлигини қайд этиш ҳақидаги ариза;

Никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари – паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлари;

Илгари никоҳда бўлган шахслар учун никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки суд қарори, эрнинг (хотиннинг) ўлими ҳакидаги гувоҳнома ёхуд суднинг никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги ҳал қилув қарори;

Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсини нг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига шахсини нг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳужжат (давлат тилидаги таржимаси билан бирга) илова қилиниши лозим.

Никоҳ никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар бу тўғрида белгиланган намунадаги ариза билан мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.

Мен маҳалламда яшовчи Икром исмли йигит билан унаштирилган эдим бироқ тақдир тақазоси билан бўлажак турмуш ўртоғим суд хукмига асосан озодликдан 2 йилга махрум бўлди. Мен улар билан энди қаерда никоҳимни расмийлаштираман?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 100-бандига асосан жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар билан никоҳни қайд этиш шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилиши белгилаб берилган.

Турмуш ўртоғим билан никоҳ қурганимизга 10 йилдан ошди, турмуш ўртоғим билан никоҳ шартномаси тузиш истаги пайдо бўлди қаерга мурожаат қилишимиз мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 30-моддасига асосан никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ёки эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади. Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин. Никоҳ давлат рўйҳатига олингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси, никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради.

Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши қонунчиликда белгиланиб берилган.

image

101

Ёнғин хавфсизлиги хизмати

image

102

(туристлар учун - 1173) - Ички ишлар органлари

image

103

Тез тиббий ёрдам

image

104

Газ авария диспетчерлик хизмати

image

1050

Қутқарув хизмати

Мурожаат юбориш