Ҳаётий вазиятлар

Қачондан давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги ПҚ-279-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-279-сон қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида уларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилиши белгиланган.

Давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул вақти қандай?

Қарорга мувофиқ, давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бир йилда икки марта — август ва январь ойларида ташкил этилади.

Қарорга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб қандай ўзгаришлар бўлади?

Қарорга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади;

давлат олий таълим муассасаларига (молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари бундан мустасно) тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик (идора) томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади ҳамда ҳар йили 20 июнга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;

олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи имтиҳон фанлари мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда имтиҳон синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича нечта ўрин ажратилади?

Қарорга мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 1 000 та ўрин ажратиб борилади.

Хотин-қизлар учун қандай имтиёзлар бор?

Қарорга мувофиқ, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг тавсияномасини олган, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади.

Давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнида абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш қаердан амалга оширилади?

Қарорга мувофиқ, Давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнида абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам), чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Қачондан академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда қабул қилишда ёзма имтиҳон асосида дастлабки саралаш босқичи бекор қилинади?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2023 йилдаги ПҚ-200-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда қабул қилишда ёзма имтиҳон асосида дастлабки саралаш босқичи бекор қилинади.

Қачондан коллеж ва техникумларнинг таълим дастурларига давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари икки баравар оширилади?

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2023 йилдаги ПҚ-200-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларнинг таълим дастурларига давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари икки баравар оширилади.

Қачондан олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда абитуриентларга «давлат гранти» ёки «таълим йўналиши» устуворликларидан бирини танлаш ва танлаган устуворлиги бўйича бакалавриат таълим йўналишилари кетма-кетлигида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади?

Қарорга мувофиқ, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда абитуриентларга «давлат гранти» ёки «таълим йўналиши» устуворликларидан бирини танлаш ва танлаган устуворлиги бўйича бакалавриат таълим йўналишилари кетма-кетлигида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Қачондан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшириш «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ташкил этилади?

Қарорга мувофиқ, 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшириш «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ташкил этилади.

Қачондан абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади?

Қарорга мувофиқ, 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади.

Қачондан умумтаълим фанлари бўйича халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат олий таълим муассасаларига қабул қилишда инобатга олинади?

Қарорга мувофиқ, 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб умумтаълим фанлари бўйича халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат олий таълим муассасаларига қабул қилишда инобатга олинади. Бунда, тан олинган халқаро сертификатлар рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарори билан тасдиқланади.

Қачондан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2023 йилдаги ПФ-67-сон фармони.

Фуқароларнинг янги таҳрирдаги Конституциянинг 50-моддасида белгиланган таълим олиш ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

Қачондан бошлаб ёшларга компьютер харидлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан микроқарз шаклида ҳамда «Ёшлар дафтари» ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги жамғармалари ҳисобидан бериладиган субсидия маблағларини ижтимоий контракт асосида ёшлар хоҳишига кўра алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказишга рухсат берилади?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2023 йилдаги ПҚ-162-сон фармони.

Қарорга мувофиқ, Рақамли технологиялар соҳасида юқори малакали мутахассис ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида 2023 йил 1 августдан бошлаб ёшларга компьютер харидлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан микроқарз шаклида ҳамда «Ёшлар дафтари» ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги жамғармалари ҳисобидан бериладиган субсидия маблағларини ижтимоий контракт асосида ёшлар хоҳишига кўра алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказишга рухсат берилади.

Қачондан бошлаб Б2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга бўлган фуқаролар томонидан тизим бошқаруви, маълумотлар базаси ва «булутли» платформани бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда халқаро ИТ-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади?

Қарорга мувофиқ, Рақамли технологиялар соҳасида юқори малакали мутахассис ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида 2023 йил 1-октабрдан бошлаб Б2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга бўлган фуқаролар томонидан тизим бошқаруви, маълумотлар базаси ва «булутли» платформани бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда халқаро ИТ-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади.

Мен жорий ўқув йилида 1-курс талабаси бўлдим. Менга талабаларни талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш тартиби маълумот беринг.

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги 376-сон қарори.

         Қарорга мувофиқ, Талабаларни олий таълим муассасаси талабалар турар жойларига қабул қилиш ЙИДХП ёки давлат хизматлари марказлари орқали берилган йўлланма асосида амалга оширилади. Талабаларни талабалар турар жойига йўлланмасиз қабул қилиш тақиқланади. Талабаларни талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича йўлланмалар тақдим этилган ўқув йили учун амал қилади.

         Талаба йўлланма олиш учун давлат хизматлари марказларига бевосита келиб (ишончли вакил орқали) ёки мустақил равишда ЙИДХП орқали мурожаат қилиши мумкин. Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш ҳар йили 1 августдан бошланади ва ўқув йили якунига қадар давом этади. Талаба давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда, марказ ходими ариза берувчи номидан, ЙИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентга мувофиқ сўровномани тўлдиради.

Олий таълим муассасаси талабанинг сўровномасида камчиликларни аниқлаган тақдирда, ариза берувчига беш иш куни ичида уларни бартараф этиш учун имконият берилади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги ҳамда камчиликлар белгиланган муддат мобайнида бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади. Талабани талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

Менга талабалар турар жойига биринчи навбатда жойлашиш ҳуқуқига эга талабалар рўйхатига кимлар кириши ҳақида маълумот беринг.

Қарорга мувофиқ, имтиёзли рўйхатга қуйидаги мезонларнинг бирига мос келувчи талабалар киритилади:

а) тегишли тасдиқловчи маълумотлар асосида:

«Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри», «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оила (аёл) фарзандлари;

И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;

хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар;

бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;

б) олий таълим муассасаси ректори (директори) буйруғи асосида:

халқаро ва Вазирлик томонидан ўтказиладиган республика миқёсидаги фан олимпиадаларида ғолиб бўлган талабалар;

Вазирлик томонидан ўтказиладиган «Заковат» интеллектуал ўйинлари республика босқичи ғолиблари;

«Йил талабаси» кўрик-танлови республика босқичи ғолиблари;

«Талабалар театр студиялари» танловининг республика босқичи ғолиблари;

талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.

Мен 2-курс талабасиман. Менга умумий рўйхатдаги талабалар учун олий таълим муассасаси талабалар турар жойида ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қандай тақсимланиши ҳақида маълумот беринг.

Қарорга мувофиқ, умумий рўйхатдаги талабалар учун олий таълим муассасаси талабалар турар жойида ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:

1-курс талабалари учун 55 — 65 фоизи;

2-курс талабалари учун 15 — 20 фоизи;

3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.

Бунда:

курсларга ажратилган, бироқ тўлмай қолган ўринлар аввало қуйи курс талабалари орасида, сўнг курсларнинг ортиб бориши тартибига қатъий амал қилган ҳолда юқори курс талабалари орасида қайта тақсимланади;

олий таълим муассасаси томонидан талабалар турар жойидаги ўринлар сони умумий рўйхат бўйича факультетлар кесимида тақсимланиши мумкин.

Умумий рўйхатга киритиладиган талабалар қандай кетма-кетлик асосида талабалар турар жойига жойлаштирилади?

Қарорга мувофиқ, умумий рўйхатга киритиладиган талабалар қуйидаги кетма-кетлик асосида талабалар турар жойига жойлаштирилади:

битта оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-контракт асосида ўқиётган оила фарзандлари;

кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар (кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар турар жойига эҳтиёжи бор талабалар тўлиқ таъминланмасдан туриб, бошқа таълим шаклида ўқиётган талабаларни турар жойга жойлаштиришга йўл қўйилмайди);

талаба қизлар (талабалар контингентидан келиб чиқиб олий таълим муассасаси ректори (директори) ушбу устуворлик улушини белгилайди);

бакалавриат босқичида ўқиётган талабалар (бакалавриат босқичида ўқиётган турар жойга эҳтиёжи бор талабалар тўлиқ талабалар турар жойига жойлаштирилмасдан, таълимнинг магистратура ва докторантура босқичида ўқиётган талабаларни турар жойга жойлаштиришга йўл қўйилмайди);

олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуддан бошқа ҳудудда доимий яшовчи талабалар;

ариза берилган сана бўйича навбат асосида.

Талабани талабалар турар жойига жойлаштириш қандай тарзда расмийлаштирилади?

Қарорга мувофиқ, талабани талабалар турар жойига жойлаштириш олий таълим муассасаси ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузиш орқали расмийлаштирилади.

Бунда:

шартнома олий таълим муассасасига йўлланма келиб тушган ёки тақдим этилган куннинг ўзида тузилади;

йўлланма билан биргаликда шартнома ва биринчи ой учун тўлов топшириқномаси автоматик равишда шакллантирилади;

талаба йўлланма шакллангандан сўнг 10 иш куни мобайнида олий таълим муассасаси билан шартнома тузмаса ёки талабалар турар жойи учун дастлабки ойлик тўловни тўламаган тақдирда, йўлланма бекор қилинади.

Умумтаълим муассасаларида ўқув йили қачон бошланиб қачон тугайди?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2017 йилдаги 140-сон қарори.

Қарорга кўра, ўқув йили умумтаълим муассасаларида 2-центабрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар давом этади.

Умумтаълим муассасаларида ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қандай ?

Қарорга мувофиқ, Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1-центабргача.

Умумтаълим муассасаларида ўқувчиларнинг сифатли билим олишини ва уларни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мос ҳолда ўқитиш натижаларини назорат қилишни таъминлаш мақсадида қандай назорат турлари олиб борилади?

Ўқувчиларнинг сифатли билим олишини ва уларни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мос ҳолда ўқитиш натижаларини назорат қилишни таъминлаш мақсадида умумтаълим муассасаларида қуйидаги назорат турлари олиб борилади:

жорий назорат — ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини мунтазам равишда назорат қилиш учун сўровлар, назорат ишлари ёки тестлар кўринишида ўтказилади;

оралиқ назорат — чорак якунида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун ўқув дастурининг бир қисми тугаганда амалга оширилади ва у ёзма назорат иши ёки тестлар кўринишида олиб борилади;

босқичли назорат — ўқув йили тугаганда оғзаки, ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари кўринишида амалга оширилиб, унга асосан ўқувчининг якуний баҳоси, рейтинги аниқланади ва ўқувчини кейинги синфга ўтказишга қарор қилинади;

якуний назорат — таянч ўрта таълим ва ўрта таълим тугаганидан сўнг якуний давлат аттестацияси шаклида ўтказилади;

«Чет тили» фанидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси халқаро баҳолаш тизими асосида аниқланиши мумкин.

Яқинда ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ҳақида эшитиб қолдим. Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти нима?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2024 йилдаги 11-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти деб, касбий малакага ва иш тажрибасига эга бўлиш мақсадида амалга ошириладиган ҳамда талабани бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги) ўқув режасига мувофиқ иш берувчида мавжуд бўлган бўш (вакант) ўринга ишга қабул қилишни назарда тутувчи касб тайёргарлигига оид ўқув жараёнининг амалий қисмига айтилади.

Амалиётни ташкил қилиш тўғрисидаги шартнома деб қандай шартномага айтилади?

Қарорга мувофиқ, амалиётни ташкил қилиш тўғрисидаги шартнома деб, амалиёт ўташ муддатига ва амалиётга раҳбарлик қилувчи шахс бириктирилган ҳолда, амалиёт ўтовчи ва иш берувчи ўртасида тузиладиган муддатли меҳнат шартномасига айтилади.

Ҳақ тўланадиган амалиёт ўташ учун қанча иш ҳақи тўланади?

Қарорга мувофиқ, талабага базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида иш ҳақи ва унга ҳисобланган ижтимоий солиқ Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан шартномага мувофиқ тармоқ корхонасининг талабномасига кўра унинг тегишли ҳисобрақамига ўтказилади.

Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти қанча муддатларда амалга оширилади?

Қарорга мувофиқ, амалиёт бир ойдан уч ойгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти танлов асосида ташкил қилинар экан. Амалиёт ўташ учун нечта ўрин ажратилади?

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳар йили танловни ташкил этиш бўйича ҳудудлар, соҳалар ва олий таълим ташкилотлари кесимида амалиёт ўташ учун 500 та ўрин ажратилади.

Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида ўтказиладиган танловда қатнашишнинг талаблари ва шартлари қандай?

Қарорга мувофиқ, танловда қатнашишнинг талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

талаба битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиши;

талабанинг таълим йўналиши (ёки мутахассислиги) тармоқ корхонасидаги фаолият йўналишига мос бўлиши;

талаба Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлиши.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг қайси турлари тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарорига асосан Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри (синовларсиз) амалга оширилади:

хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва малака ошириш таълими олган талабгорларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алоҳида бўлинмалари (филиаллари) ва қўшма таълим муассасалари фаолият юритаётган хорижий таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан рўйхати ҳар йили тасдиқланадиган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

тизимида олий таълим муассасалари бўлган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг йўлланмалари асосида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) ҳисобидан таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига ўқишга кирган талабгорларнинг ҳужжатлари;

Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг (European Association for Quality Assurance in Нigher Education) тўлақонли аъзолари — ваколатли ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йўналишлар, мутахассисликлар ва касблар бундан мустасно;

Америка Қўшма Штатлари, Австралия Иттифоқи, Исроил Давлати, Канада, Сингапур Республикаси, Корея Республикаси, Япония давлатларининг ушбу давлатлар ваколатли ташкилотлари томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йўналишлар, мутахассисликлар ва касблар бундан мустасно;

хорижий олий таълим муассасаларида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича қанақа ҳужжатлар тақдим қилинади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарорига асосан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг нусхаси;

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси.

Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси билан бирга давлат хизматлари маркази ходимига тақдим этилади.

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасага қабул қилиш бўйича тайёр бўлган йўлланмадан қанча муддат давомида фойдаланиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига асосан аризачи болаларни муассасага қабул қилишни йўлланма олингандан кейин 15 кун мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Мен узрли сабабларга кўра малака имтиҳонида иштирок эта олмадим. Тўланган тўловлар қайтариладими?

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2022 йилдаги 73-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, талабгор узрли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафарида бўлганлиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) малака имтиҳонида иштирок эта олмайдиган бўлса ёки иштирок этмаса, малака имтиҳони ўтказилган санадан 3 кундан кечикмай ЯИДХП орқали ваколатли органга мурожаат этиши лозим. Бунда, фақат Давлат тест маркази ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори талабгорга қайтарилади (тўлов амалдаги электрон тизим орқали амалга оширилганда, кўрсатилган хизмат учун ундирилган йиғимдан ташқари).

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича йўлланма олишда кимларга имтиёз берилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига асосан болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича йўлланма беришда қуйидагиларга имтиёзли навбат тақдим қилинади:

ногирон бўлган шахсларнинг болалари;

кўп болали оилаларнинг болалари;

ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;

талабалар ва педагогларнинг болалари;

етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;

акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Мен ЯИДХП орқали чет тилини билиш даражаси тўғрисида сертификат олганман. Ушбу сертификат қанча муддатга амал қилади?

Қарорга мувофиқ, чет тилини билиш даражаси тўғрисида сертификат малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорга икки йил муддатга берилади.

Мен ЯИДХП орқали чет тилини билиш даражаси тўғрисида маълумотнома олганман. Ушбу маълумотнома қанча муддатга амал қилади?

Қарорга мувофиқ, чет тилини билиш даражаси тўғрисида маълумотнома малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган чет тиллари ўқитувчиларига уч йил муддатга берилади.

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун қанча тўлов амалга оширишим лозим?

Қарорга мувофиқ, малака сертификати учун — ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида;

маълумотнома учун — ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Бунда, давлат хизмати кўрсатилиши учун рўйхатдан ўтиш ЯИДХП орқали амалга оширилганлиги сабабли талабгордан белгиланган тўлов миқдорининг 90 фоизи ундирилади.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур давлат хизматини кўрсатишда белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Мен ЯИДХП орқали чет тилини билиш даражасини аниқлаш учун онлайн ариза бердим. Менга малака имтиҳонини ўтказиш жойи ва аниқ вақти тўғрисида қачон хабар берилади?

Қарорга мувофиқ, ваколатли орган малака имтиҳонига қўйиладиган талабгорларни ЯИДХП орқали ҳамда ахборот-коммуникация тизимидан фойдаланган ҳолда малака имтиҳонини ўтказиш жойи ва аниқ вақти тўғрисида малака имтиҳони санасидан уч кун олдин хабардор қилади.

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш учун ўтказиладиган малака имтиҳони қандай бўлимлардан иборат?

Қарорга мувофиқ, чет тилини билиш даражаси тест синови, ёзма иш ва гапириш кўникмасини баҳолаш йўли билан аниқланади, у қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

а) «тинглаб тушуниш» бўлими — оғзаки нутқни қабул қилиш кўникмаларини, эшитилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;

б) «ўқиш» бўлими — ўқилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;

в) «ёзма иш» бўлими — тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва талабгорнинг луғат захирасидан фойдаланган ҳолда берилган мавзулар бўйича бир-бири билан боғланган матнлар тузиш маҳоратини текширади;

г) «гапириш» бўлими — тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва луғат захирасидан фойдаланган ҳолда, берилган саволларга мос жавоб бериш ва ўз нуқтаи назарини асослаш маҳоратини текширади.

Болани боғчага бериш тартиби қандай?

Болаларни мактабгача таълим муассасасига (кейинги ўринларда “боғча”) бериш  тартиби кўпчилик ота-оналарни ўйлантирадиган савол бўлса керак.

Боғчалар 2 хил бўлади: давлат ва хусусий. Давлат боғчаларига жойлаштириш тартиби бутун Ўзбекистон учун бир хил. Хусусий боғчаларга қабул қилиш тартиби ва нархлари эса боғча маъмурияти томонидан мустақил белгиланади.

Келинг, биз давлат боғчалари ҳақида маълумот берамиз.

2018 йил 1 апрелдан бошлаб, болаларни давлат боғчаларига жойлаштириш учун фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш (анкета тўлдириш) керак.

Давлат хизматлари марказлари орқали ариза бериш учун davxizmat.uz сайти орқали ўзингизга яқин ДХМлар манзилини кўриб олишингиз ёки онлайн навбатга ёзилишингиз мумкин.

Ягона портал орқали онлайн анкета тўлдирмоқчи бўлсангиз хизматлар манзилга ўтинг.

Анкетани ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар тўлдира олади.

Давлат боғчаларига болалар 3 ёшдан қабул қилинади.

Болаларни боғчага қабул қилиш бепул амалга оширилади.

Магистратурага қайси фанлардан имтиҳонлар бўлади?

Магистратура босқичи учун ҳозирда фақат 2 та фандан имтиҳон бўлади:

мутахассислик фани (100 баллгача) ва чет тили (50 баллгача).

Шунингдек, битирувчининг диплом иловасида қайд этилган ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи ҳам қўшилади (100 баллгача).

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл — 250 ни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2) ёки Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Бундан буён магистратура учун қуйидаги фанлардан имтиҳон бўлмайди:

- илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида суҳбат;
- «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича;
- Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича.
 
Нострификация учун қандай ҳужжатлар зарур?

Хорижда олинган дипломни Ўзбекистонда нострификация қилиш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

- диплом ва илованинг асли (ариза қабул қилингандан сўнг эгасига қайтарилади);
- диплом ва иловани аслини давлат (ўзбек) тилига таржима қилиб нотариусдан тасдиқлангани (2 нусхада);
- паспорт ва нусхаси;
- давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция (ЭКИҲ 2 баробари – ҳозир 405460 сўм) 27.01.2020.

Магистратурага қандай ҳужжатлар топшириш керак?

Магистратурага киришда абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ректор номига ариза;

олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси ОТМларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;

3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;

086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси.

Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.
 
Абитуриентлар ўқишга кириш учун қандай ҳужжатлар топширади?

Бакалавр босқичи учун қабул қуйидаги 3 та жойда бўлади:

Давлат хизматлари маркази (ДХМ) орқали — 5 та олий таълим муассасаси (ТДЮУ, ҚДУ, ФарДУ, СамДУ, ГулДУ);

My.gov.uz орқали — юқоридаги 5 та ОТМ;

ОТМларнинг ўзида — қолган барча ОТМлар учун.

Абитуриентлар ҳужжат топширмайди, шунчаки оригинал ҳужжатларини кўрсатиб, рўйхатдан ўтади ва ўзи билан қайтариб олиб кетади;

Рўйхатдан ўтиш учун қуйидагилар керак:

1) паспорт (у йўқ бўлса, ёки 09-форма, ёки туғилганлик гувоҳномаси);

2) диплом ёки шаҳодатнома (иловаси билан);

3) мабодо бирор имтиёзи бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат.

Аввалги йиллардаги каби расм, папка, 086-маълумотномалар шарт эмас.

Исталган ОТМ орқали бошқа жойларга рўйхатдан ўтиши мумкин. Бунинг учун айнан ўша ОТМнинг ўзига бориш шарт эмас. Масалан, бухоролик абитуриент БухДУга бориб

ошкентдаги ОТМларга рўйхатдан ўта олади.
 
Болани боғчага жойлаштиришда кимларга имтиёз берилади?

Бу ерда имтиёз деганда болани боғчага навбатсиз жойлашни тушуниш керак. Яъни агар боғчада бўш жой бўлса, унда қуйидагилар биринчи навбатда боғчага қабул қилинади:

ногирон бўлган шахсларнинг болалари;

уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;

Юқоридаги имтиёзларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари боғчаларга тақдим этилиши керак.

Мактабга болани қабул қилиш тартиби қандай?

Мактабларнинг 1-синфига 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.

Тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1-синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан мактабларнинг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб боради.

Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан мактабларга бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида мактаб педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.

Болалар мактабларнинг 1-синфига тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади, мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно.

Болани мактабга топшириш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Болаларни мактабнинг 1-синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

ота-оналар томонидан мактаб директори номига ариза;

ота-оналарнинг фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси) нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда);

боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;

боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати
 
Болани мактабга жойлаштириш учун онлайн ариза топширса бўладими?

Бўлади, лекин барча мактаблар учун эмас. Ҳозирча фақат Тошкент шаҳридаги 81 та мактабга Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топшириш мумкин. Қолган барча мактабларга ҳужжатлар мактабнинг ўзида қабул қилинади.

81 та мактабнинг рўйхатини мана бу ердан кўриш мумкин

Президент мактабларига кириш тартиби қандай?

Президент мактабларига республика мактабларининг 4-синф битирувчилари ҳужжат топширишлари мумкин.

Президент мактабларига қобилиятли ва иқтидорли (баҳолар табели асосида тегишли STEAM фанлари (математика, биология (табиатшунослик), информатика ва ахборот технологиялари, физика, алгебра, геометрия, кимё) бўйича аъло баҳога тугатган) болалар танлов асосида қабул қилинади.

Ўқувчиларни қабул қилиш хорижий ташкилот билан биргаликда ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижалари асосида амалга оширилади.

Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл олган ўқувчилар ўқишга қабул қилинадилар.

Ҳужжатлар фақат номзод ўқиётган умумтаълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги Президент мактабига топширилади.

Ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакиллари) Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

махсус шаклдаги маълумотнома (маълумотнома намунасини мана бу ердан олиш мумкин;

талабгорнинг туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

ўқув йили натижасига кўра, талабгорнинг баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси.

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади:

1-босқич — математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест шаклида ўтказилади. Белгиланган вазифани бажариш учун 90 дақиқа вақт ажратилади;

биринчи босқич натижасига кўра қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал талабгорлар 2-босқичда иштирок этишга рухсат этилади;

2-босқич — ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича — 16 та масала;

мантиқ элементлари бўлган математика фанидан — 24 та масала;

инглиз тилидан — 55 та тест.

2-босқич кириш имтиҳонлари учун жами 150 дақиқа вақт ажратилади.
 
Болани бошқа мактабга кўчириш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Ота-оналар ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

Бунинг тартиби қуйидагича:

1. Бола таълим олаётган мактаб директори номига ариза берилади. Аризада фарзандини бошқа мактабга ўтказиш сабаблари кўрсатилади.

Мазкур ариза бир иш куни ичида кўриб чиқилиб, ўқиш кўчирилаётган мактабга тақдим этиш учун тегишли шаклда мактабдан кетиш талони берилади.

2. Ўқиш кўчирилаётган мактаб директорига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

Аризага мактабдан кетиш талони ва яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома илова қилинади.

Ўқиш кўчирилаётган мактаб директори ариза ва мактабдан кетиш талонини қабул қилиб олинган куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун мактабга келиш талонини бериши лозим.

3. Фарзанд ўқиётган мактаб директорига мактабга келиш талонини бериш лозим.

Бунда шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Мазкур буйруқ билан ота-оналар таништирилиб, қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

 ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

 ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;

 ўқувчининг тиббий картаси.

4. Ҳужжатларни ўқиш кўчирилаётган мактаб директорига топшириш лозим. Бунда шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун муддатда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
 
Абитуриентлар тестда иштирок этиш учун тўлов тўлайдими?

Аввалги йилларда битирган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (101 минг 365 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар тўлов тўлашдан озод этилади. Фақат бунинг учун ҳолатни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар топшириш талаб қилинади.
 
Нодавлат мактабгача таълим соҳасида хизматлар кўрсатмоқчиман. Бунинг учун қандай рухсатнома ёки лицензия олсам бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига асосан Сиз нодавлат мактабгача таълим соҳасида хизматлар кўрсатиш учун нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олишингиз зарур.

Бунинг учун Сиз Давлат хизматлари марказлари, Лицензия ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензия олиш бўйича мурожаат қилишингиз мумкин.

Учта ОТМни танлаш тартиби қандай бўлади?

Абитуриентлар рўйхатдан ўтаётган пайтда, 3та йўналишни устувор кетма-кетликда белгилайди.

Яъни биринчи, иккинчи ва учинчи йўналиш сифатида қайси ОТМларни танлаганини олдиндан белгилашади.

Бундай вазиятда абитуриент устувор йўналишга кира олмаган тақдирдагина кейинги йўналишда омадини синаб кўриши мумкин. Агар хоҳ контракт, хоҳ грант бўлсин, устувор

йўналишга тўплаган бали етса, унда кейинги йўналишлар учун баллари ҳисобга олинмайди ва танловда иштирок эта олмайди.
 
Қайси фанлардан тест бўлади?

2020 йилдан бошлаб, кириш имтиҳонларида 5 та фандан тест бўлади.

Тестда саволлар 2 та блокка ажратилади.

Биринчиси - мажбурий фанлар блоки (барча учун тушадиган саволлар):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

Иккинчиси, таълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

5 та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга, шунингдек касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтадиган йўналишлар ҳамда магистратура учун тааллуқли эмас. 
 
Тест натижасини қачон ва қаердан билиш мумкин?

Тест натижаларини абитуриентлар dtm.uz сайтидаги ўзининг шахсий кабинети орқали билиб олиши мумкин.

Абитуриент тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест топширган кунининг эртасигаёқ билиши мумкин. Лекин эртаси куни фақат неча балл тўплаганини била олади, кирган-кирмаганини эмас.

Унинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмаганига оид маълумотни эса тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида ДТМ сайтидан кўриб олиши мумкин.
 
Хусусий олий таълим муассаси очмоқчиман бунинг учун қандай рухсатнома ёки лицензия олишим керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига асосан Сиз нодавлат олий таълим соҳасида хизматлар кўрсатиш учун нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олишингиз зарур.

Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини қандай олсам бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 августдаги 495-сон қарорига асосан, Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини олиш учун Сиз ёки сизнинг яқин қариндошларингиз (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) Давлат хизматлари марказларига (ДХМ) ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Давлат хизматини кўрсатиш бепул асосда амалга оширилади.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олишда қанақа ҳужжатлар талаб қилинади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига асосан нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олиш бўйича қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза (унда юридик шахсини нг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи, почта манзили, таълим фаолиятини амалга ошириш жойининг манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобрақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги ва электрон манзили кўрсатилади);

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

педагог кадрлар ҳақида маълумот;

ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари;

ихтисослаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган рухсатномалар нусхалари.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олишим учун қанча тўлов қилинади?

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия бергналик учун қуйидаги миқдорларда тўлов қилинади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига асосан Лицензия даъвогарининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади;

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Нодавлат мактабгача таълим фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия олишга ариза топширдим. Менга қанча муддатда лицензия берилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси аризани қабул қилгандан сўнг 15 иш куни ичида лицензия беради ёки уни беришни рад қилади.

Мен хусусий олий таълим муассаси очмоқчиман ва оммавий ахборот воситаларида нодавлат таълим соҳасида лицензия олишим, бунинг учун бир қатор лицензия талаблари мавжуд экан, шунга кўра, менга нодавлат таълим соҳасида лицензиянинг қандай талаблари ва шартлари мавжудлиги ҳақида маълумот берсангиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига асосан нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

таълим-тарбия жараёнини давлат таълим стандартларига (давлат талабларига), ўқув режаларига ва таълим дастурларига мувофиқ ташкил этиш;

лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни бажариш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган талабларга мувофиқ биноларнинг (хоналарнинг) мавжуд бўлиши;

аудиторияларни, ўқув хоналарини замонавий ахборот-коммуникация асбоб-ускуналари, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлар билан жиҳозлаш;

таълим дастурларининг белгиланган даражасини амалга ошириш учун ўқув биноларини зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш;

таълим дастурларини умумий ўрта, касб-ҳунар ва олий таълим давлат таълим стандартларига мувофиқ, шунингдек, мактабгача таълим, мактабдан ташқари таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ амалга ошириш;

таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик;

нодавлат таълим ташкилоти, унинг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотларни «Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими»га киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиш;

мактабгача таълим билан боғлиқ йўналиш бўйича нодавлат мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотни Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиш;

иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш орқали таълим-тарбиянинг юқори сифатини таъминлайдиган қулай шарт-шароитлар яратиш;

илғор халқаро тажрибаларни инобатга олиб, ўқитишнинг инновацион шакллари ҳамда замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида таълим соҳасидаги самарадорлик ва натижадорликни ошириш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами тарбияланувчилар, ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бепул ўқишга қабул қилиш;

битирувчиларга белгиланган тартибда таълим тўғрисида ҳужжат бериш.

Нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензияни олиш бўйича ариза бергандим, бироқ ваколатли орган томонидан Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва ҳужжатларим қайтарилди. Эндиликда яна қайтадан тўлов қилиб мурожаат қиламанми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига асосан ваколатли орган томонидан лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, 3 иш куни ичида лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари ва лицензия даъвогари уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган билдиришномани давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

Бунда билдиришномада кўрсатиб ўтилган муддат давомида лицензия даъвогарларининг аризалари такроран кўриб чиқилгани учун йиғим ундирилмайди.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича қанақа ҳужжатлар талаб қилинади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига асосан Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

юридик шахсини нг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш жойи манзиллари, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига розилиги ва электрон манзили кўрсатилади;

ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган, ўқитишни мониторинг қилиш ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат;

бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун алоҳида ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун алоҳида ишлаб чиқилган электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат;

автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилишини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурининг аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат;

ўқитувчи ва амалий бошқарув инструкторлари ҳақида маълумот;

ўқув режаси ва дастурларининг электрон шаклда.

Чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилмоқчиман, бунинг учун қанақа рухсатнома талаб қилинади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ–6044-сон Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш лицензия бекор қилинган ва чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курслари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома бериш тартиби жорий қилинган.

Хабарномани Лицензия ахборот тизими орқали юборишингиз мумкин.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича қанча тўлов амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига асосан Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматини кўрсатиш фаолиятни амалга ошириш учун ҳуқуқ бериш бўйича лицензияни бериш ёки амал қилиш муддатини узайтиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича қаерга мурожаат қилсам бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарорига асосан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун талабгорлар томонидан бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилинади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича ундириладиган тўловлар қанча?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарорига асосан Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бепул амалга оширилади.

Хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича қандай қилиб йўлланма олсам бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига асосан болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича йўлланма олиш учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Бунинг учун фақат сўровнома тўлдирасиз, сўровномада бола ҳақидаги, боланинг ота-онаси ва давлат мактабгача таълим муассасаси ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Хизмат кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

image

101

Ёнғин хавфсизлиги хизмати

image

102

(туристлар учун - 1173) - Ички ишлар органлари

image

103

Тез тиббий ёрдам

image

104

Газ авария диспетчерлик хизмати

image

1050

Қутқарув хизмати

Қачондан давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги ПҚ-279-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-279-сон қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида уларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилиши белгиланган.

Мурожаат юбориш