Ҳаётий вазиятлар

Мен ҳозирда вилоятда яшайман. Пропискамни Тошкент шаҳрига кўчирмоқчиман. Конституцияда бу ҳақида нима дейилган?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига мувофиқ, қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно дейилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда доимий пропискани қандай қилиб олиш мумкин?

Фуқаро вилоятларда доимий пропискага эга бўлиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш алоҳида тартиб билан белгиланади) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (МваФРБ) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

белгиланган намунадаги ариза (МваФРБ да тўлдирилади)

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Турар жой мулкдори ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни пропискадан ўтказиш ҳуқуқига эга.

Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасига доимий пропискадан ўтиши мумкин.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискани қандай қилиб олиш мумкин?

Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тасдиқланган. Булар қуйидагилардир:

1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга.

2. Қариндошлар — ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

3. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар — васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

4. Ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар — ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

5. Эр (хотин) — хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса. Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганидан сўнг бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда, эр (хотин) Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида олинган доимий пропискани йўқотади.

6. Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

7. Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

8. Илгари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар — ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келганида.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга.

10. Қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга.

11. Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари).

Доимий прописка бекор бўлиши мумкинми?

Фуқаро рўйхатдан чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ТШИИББ МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

белгиланган намунадаги ариза (МваФРБ да тўлдирилади);

паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

мудофаа ишлари бўлимидан ҳисобдан ўчирилганлиги ҳақида белгиси мавжуд ҳисоб-ҳарбий ҳужжатлар;

уй дафтари;

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши лозим.

Тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган, шунингдек, вилоятларда доимий пропискага эга бўлиш учун асос бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги аниқланган тақдирда доимий прописка ТШИИББ МваФРБ томонидан бекор қилинади.

Пропискани бекор қилиш ёки рўйхатдан чиқариш суд қарорига кўра, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Рўйхатдан чиқарилганда ёки прописка бекор қилинганда МваФРБ инспектори уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳамда вилоятлар ИИБ манзил-маълумотлар бюросига кетиш варақларини юборади.

Яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатга қўйиш қандай амалга оширилади?

Фуқарони вилоятда турган жойи бўйича ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан бир йил муддатга амалга оширилади. Доимий прописканинг йўқлиги турган жойи бўйича ҳисобга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

Вилоятларга беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.

Вилоятлардаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Вилоятда ҳисобга туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

белгиланган шаклдаги ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамдаги иккита расм — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги);

МваФРБ инспектори ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан ва белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин ўша куннинг ўзида ариза берувчига белгиланган шаклда турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга қайд варағи ёки BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағини беради.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи ҳамда BARE-CODEбилан ҳимояланган қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида ягона намуна бўйича тайёрланади;

Ариза берувчининг паспортига ва турар жойнинг уй дафтарига (прописка карточкасига) ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.

Вилоятда ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш жойида яшаши шарт.

Таълим муассасаларига ўқишга келган фуқароларни МваФРБ инспектори томонидан ҳисобга олиш турар жойи (уй-жой майдони) бўйича амалга оширилади.

Ўқиш вилоятдан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқарони вақтинча турган жойида ҳисобга олишни расмийлаштирган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилади.

Таълим муассасаси раҳбариятининг билдиришномаси асосида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳисобга олишни бекор қилади.

Қуйидагилар:

вилоятда ҳисобга олиш жойи бўйича турган вақтида мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар содир этилиши;

шахснинг вилоятда бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ҳисобга олишни расмийлаштириш рад этилиши учун асос ҳисобланади.

Фуқароларнинг ҳисобда туриши рад этилган тақдирда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори томонидан хулоса тузилади, ушбу хулоса миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.

Ҳисобда туришни расмийлаштириш рад этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда фуқаро тегишли МваФРБга ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келиши ҳолатларини кўрсатиб, ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликати расмийлаштирилиши тўғрисидаги аризани тақдим этади.

МваФРБ инспектори кўрсатилган турган жойда ушбу фуқаронинг ҳисобга олиниши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Улар тасдиқланган тақдирда ариза берувчига ўша куннинг ўзида ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликати расмийлаштирилади.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори ариза берувчига ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи бергандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни МваФРББнинг компьютер маълумотлар базасига киритади.

Вилоятлардаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотларнинг масъул шахслари 12 соат мобайнида ушбу ташкилотларга келган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастурга (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) киритиб қўядилар.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар компьютер маълумотлар базасига киритилгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг (МваФРББ) марказий маълумотлар базасига юборади.

Ички ишлар органи таянч пунктининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.

image

101

Ёнғин хавфсизлиги хизмати

image

102

(туристлар учун - 1173) - Ички ишлар органлари

image

103

Тез тиббий ёрдам

image

104

Газ авария диспетчерлик хизмати

image

1050

Қутқарув хизмати

Мен ҳозирда вилоятда яшайман. Пропискамни Тошкент шаҳрига кўчирмоқчиман. Конституцияда бу ҳақида нима дейилган?

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига мувофиқ, қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно дейилган.

Мурожаат юбориш