image

Янги талқиндаги Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш қулайлигини ошириш юзасидан сўровнома

12.01.2024

Сиз электрон давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар ва янгиликлардан доимий равишда хабардор бўлишни истайсизми?

Ёки хизматларнинг янги турларини электрон шаклга ўтказиш жараёнида иштирок этишни хоҳлайсизми? 

Эҳтимол, бизнес жараёнларини рақамлаштириш ва IT саводхонлигига қизиқарсиз⁉️

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази – фуқаролар учун фойдали бўлган электрон давлат хизматларини жорий этиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида бизнес жараёнларини рақамлаштиришни мақсад қилган.

Шу муносабат билан биз электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг янада осон ва қулай бўлишини таъминлаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталини такомиллаштиришга қаратилган кичик сўровнома ўтказилмоқда. Ва барча юртдошларимизни ушбу сўровномада фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Сизнинг фикрингиз биз учун жуда муҳим!

Сўровномада қатнашиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfPhfu0kheKqIjoEAx_M9FlE4ZBbLRaJYJaJuwdiHvXauOyLQ/viewform

Барча янгиликлар

Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024
My.gov.uz имтиёзга эга шахсларга уларни даволаш учун сарфланган маблағ ва дори воситалари ҳақида онлайн маълумот беради

Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди

16.04.2024
Миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қандай қатнашса бўлади?

Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.

14.04.2024
Физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

2024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди

04.04.2024
Агро хизматлар соҳасида малака оширишни истайсизми?

Эндиликда жисмоний шахслар Агрохизматлар маркази (АКИС) ўқув курсларида малака оширишга my.gov.uz орқали онлайн ариза топшириши мумкин.

03.04.2024