image

Солиқдан қарзингиз йўқми?

01.11.2021

Солиқдан қарзингиз йўқми?

Солиқдан қарздорлик кўп ишларнинг ўз вақтида ҳал бўлмаслигига олиб келади. Оддий эшик қўнғироғининг жиринглаши ҳам одамда хавотир уйғотади.

Энди сиз my.gov.uz портали орқали ҳар қандай солиқ мажбуриятларини масофадан ҳал қилишингиз, ҳатто қарздорлик йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатни осонгина юклаб олишингиз мумкин.

Бунинг учун Ягона порталда рўйхатдан ўтиб, қидирув сатрига “Солиқдан қарзим мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома” ёзувини киритсангиз бас.

Махсус видеойўриқнома: link.egov.uz/cab0

Барча янгиликлар

📱 Болани мактабдан мактабга онлайн кўчириш мумкин

👨‍🏫Мактабларда кузги таътил давом этмоқда. Турли сабаблар билан фарзандини бошқа мактабга кўчириш истагида бўлган ота-оналар бу жараённи айни таътил вақтида, II- чорак дарслари бошланмасидан ҳал қилишни режалаштиришади.

05.11.2024
❗️Ота-оналар учун ажойиб қулайлик! 

📱Эндиликда my.gov.uz портали орқали фарзандингизнинг руҳий касалликлар ёки наркология диспансери ҳисобида туриш-турмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни юклаб олишингиз мумкин. Бу турдаги маълумот хорижий элчихоналарга тақдим этиш, хусусий таълим муассасаларига ўқиш киришда ёки бошқа ҳолатларда талаб қилиниши мумкин. 

04.11.2024
📣Эълон!

⚙️ Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан “Toza Makon-billing” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 23:50 гача техник-профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz орқали чиқинди хизмати учун шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш ва абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартиришда вақтинчалик техник узилишлар кузатилишини мумкин.

01.11.2024
Кўчмас мулкга оид янгиликлардан хабардормисиз❗️

🏠 Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024-й.) эълон қилинди ҳамда мазкур Қонунга асосан фуқаролар ҳеч қаерга мурожаат қилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкаларига бўлган ҳуқуларни эътироф этишлари мумкин. Бунда, Кадастр агентлиги ходимлари ва ишчи гуруҳ тасдиқланган режа графикка асосан фуқарони уйига ўзлари келишади. Бу жараёнлар жорий йилнинг 5 ноябридан бошланади.

31.10.2024
✅ Илтимос, қисқа сўровномани тўлдиринг

Ҳурматли фойдаланувчилар! Сизларни қисқа сўровномани тўлдиришга таклиф қиламиз ва бизга иловамизни сиз учун янада қулай ва фойдали қилишда ёрдам беришингизни сўраймиз!

30.10.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда)

Call-center:
1242 1148

Авторизациядан ўтинг