image

Дўстлар, янги йил яқинлашмоқда.

27.12.2021

Дўстлар, янги йил яқинлашмоқда.

Бугун оппоқ қорга бурканган кўчалар ҳам қалбларимизга байрам кайфиятини олиб кирди.

Яқинлар хурсандчилиги учун совғалар танлаш, фарзандлар қувончи учун хонадонларни безаш, бахтиёр оиланг борлигини ҳис қилиш учун Янги йил дастурхони атрофида жам бўлиш, яна қувноқ куй-қўшиқлар, қизиқарли ўйинлар ҳар биримиз интиқиб кутаётган энг ёқимли онлар, шундай эмасми?!

Буларнинг ҳаммасини уддалаш учун бизга нима керак? Албатта, вақт ва маблағ.

Агар сиз Ягона портал фойдаланувчиси бўлсангиз, ҳаммасига улгурасиз. Яна нақдингизни ҳам тежайсиз.

Байрамни хотиржам ўтказиш учун ҳужжатларни тўғрилай, қарзларни тезроқ ёпай, деб давлат идораларига чопмайсиз, узундан-узун навбатларда турмайсиз, ишни уйда бир пиёла чой устида ҳам битираверасиз.

Чунки my.gov.uz порталида жорий этилган 300дан ортиқ электрон хизматлар аҳолимиз учун йил мобайнида 24 соат давомида дам олишсиз ишлайди.

Барча янгиликлар

My.gov.uz порталидан ажойиб янгилик

Энди сиз энг талабгир бўлган “Руҳий касалликлар” ёки “Наркология” диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.

29.04.2024
Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024
My.gov.uz имтиёзга эга шахсларга уларни даволаш учун сарфланган маблағ ва дори воситалари ҳақида онлайн маълумот беради

Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди

16.04.2024
Миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қандай қатнашса бўлади?

Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.

14.04.2024
Физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

2024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди

04.04.2024