image

Қайси электрон платформа энг оммабоп бўлиб чиқди?

27.12.2021

Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди. Охирлаб бораётган 2021 йилда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари Google орқали ўзбекистонликларнинг ахборот технологиялари va электрон ҳукуматга оид қидирув сўровлари таҳлилини ўтказишга қарор қилишди. Бунда Google Trends хизматидан фойдаланилди.

Таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг энг оммабоп платформаси – kundalik.com сайти бўлди (мактабдаги иш жараёнини автоматлаштириш бўйича ўқув платформаси). Google уни “Энг оммабоп” сўров деб топган. Яъни бу йилги сўровлар ўтган йилга нисбатан 5000% ўсиш борлигини кўрсатган.

«Супермашҳурлик» белгиси билан 2-ўринга «Emlash.uz» – Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эмлаш портали кўтарилган.

Кейин ўринга чиққан долзарб сўров – абитуриентларнинг ОТМларга кириш учун аризалар топшириш va Давлат тест марказининг имтиҳон натижаларини олиш хизмати бўйича юборилган.

Onlinedu.uz ва Uzbekkoders.uz таълим платформалари эса сўровлар сони бўйича 4 ва 5 ўринларга тўғри келган.

Шуниси эътиборга моликки, «Қонунчилик va ҳукумат» тоифаларида my.gov.uz, яъни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)га кириш va аризаларни текшириш бўйича сўровлар ҳам яхшигина оммалашган.

Барча янгиликлар

My.gov.uz порталидан ажойиб янгилик

Энди сиз энг талабгир бўлган “Руҳий касалликлар” ёки “Наркология” диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.

29.04.2024
Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024
My.gov.uz имтиёзга эга шахсларга уларни даволаш учун сарфланган маблағ ва дори воситалари ҳақида онлайн маълумот беради

Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди

16.04.2024
Миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қандай қатнашса бўлади?

Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.

14.04.2024
Физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

2024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди

04.04.2024