image

Кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади

05.04.2022

Ҳукумат қарори (150-сон, 02.04.2022-й.) билан Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти тасдиқланди

Регламентга кўра, ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини тузилганидан 3 кундан кечиктирмай солиқ органида ҳисобга қўйиши шарт.

Шартномани ҳисобга қўйганлик учун тўлов ундирилмайди.

Кўчмас мулк бирламчи ижарага (текин фойдаланишга) олган шахс томонидан иккиламчи ижарага (текин фойдаланишга) берилиши мумкин. Иккиламчи ижаралар ҳам солиқ органларида ҳисобга қўйилиши керак.

Шартномани ҳисобга қўйиш Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизими орқали фақат электрон шаклда амалга оширилади.

Ижарага берувчи томонидан тизим орқали юборилган шартнома ижарага олувчи томонидан 5 кунда тасдиқланмаса шартнома солиқ органларида ҳисобга олинмайди.

Шартнома ҳисобга қўйилганда QR-кодли гувоҳнома берилади.

Шартнома тарафлар келишувига биноан ёки бошқа тартибда муддатидан олдин бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, ижарага берувчи томонидан онлайн ҳисобдан чиқарилади.

Барча янгиликлар

My.gov.uz порталидан ажойиб янгилик

Энди сиз энг талабгир бўлган “Руҳий касалликлар” ёки “Наркология” диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.

29.04.2024
Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024
My.gov.uz имтиёзга эга шахсларга уларни даволаш учун сарфланган маблағ ва дори воситалари ҳақида онлайн маълумот беради

Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди

16.04.2024
Миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қандай қатнашса бўлади?

Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.

14.04.2024
Физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

2024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди

04.04.2024