image

“Сиз томон йўл олдик” лойиҳаси давом этмоқда!

23.11.2022

Жорий йилнинг 24-25-ноябр кунлари Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари Сурхондарё вилояти бўйлаб аҳоли ва кенг жамоатчилик вакиллари учун электрон давлат хизматлари ҳамда my.gov.uz (ЯИДХП)дан фойдаланиш бўйича ўқув семинарларини ўтказишади.

Бизни қуйидаги манзилларда кутинг:
Термиз шаҳри 
Ангор тумани
Музработ тумани
Қумқўрғон тумани
Денов тумани
Шўрчи тумани

Ўқув машғулотлари очиқ, барчани семинарларимизга таклиф этамиз!

Боғланиш учун телефон рақамлари: 
+998 55 501 36 16, +998 95 222 22 38

Барча янгиликлар

My.gov.uz порталидан ажойиб янгилик

Энди сиз энг талабгир бўлган “Руҳий касалликлар” ёки “Наркология” диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.

29.04.2024
Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024
My.gov.uz имтиёзга эга шахсларга уларни даволаш учун сарфланган маблағ ва дори воситалари ҳақида онлайн маълумот беради

Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди

16.04.2024
Миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қандай қатнашса бўлади?

Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.

14.04.2024
Физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

2024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди

04.04.2024