Портал ҳақида

Ягона портал миссияси

Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон портал орқали давлат органлари билан ўзаро алоқаси, яъни ҳукумат томонидан электрон давлат хизматлари кўрсатилиши рақамли иқтисодиётнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Шу мақсадда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ягона портал – давлат органлари томонидан тақдим этиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.
Ягона порталда жисмоний ва юридик шахслар учун мўлжалланган электрон давлат хизматлари алоҳида соҳаларга ажратилган ҳолда тақдим этилади.
Ягона портал ёрдамида электрон давлат хизматларидан уйдан чиқмасдан туриб фойдаланиш мумкин. Шунчаки керакли хизматдан фойдаланиш учун электрон шаклдаги сўровнома тўлдирилади ва ариза юборилади. Масалан болани боғчага жойлаштириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома олиш, ойлик иш ҳақи, меҳнат дафтарчаси, солиқдан қарзи ёки пенсия ҳисобварағини текшириш каби кўплаб хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилган.

Ягона порталнинг мақсад ва вазифалари

- ариза берувчилар учун рақамли ҳукумат доирасида давлат органлари билан муносабатларни амалга ошириш учун бутун мамлакат бўйлаб имкониятлар яратиш;
- ариза берувчилар билан муносабатларни амалга оширишда давлат бошқаруви тизимида “бир дарча” принципини амалга ошириш;
- давлат хизматлари кўрсатишнинг шаффоф механизмларини яратиш, муддатларни қисқартириш ва уларни кўрсатиш тартибининг бажарилишини марказлаштирилган назорат қилиш йўли билан давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш;
- давлат хизматларини олишда аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари харажатларини камайтириш.

Ягона порталнинг Мобил иловаси

Ягона порталнинг мобил иловаси ёрдамида электрон давлат хизматларидан исталган вақтда мобил телефонлар орқали фойдаланиш мумкин.
Мобил илова орқали фойдаланувчиларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:
- электрон давлат хизматларидан фойдаланиш;
- Ягона портал ёки давлат хизматлари марказлари орқали берилган аризалар ҳолатини кузатиб бориш ва натижасини юклаб олиш;
- аризаларни кўриб чиқиш жараёни тўғрисида хабарномалар олиш;
- солиқ ва жарималар ҳолатини доимий кузатиб туриш ва бошқалар.

Ягона порталда рўйхатдан ўтиш

Ягона порталдаги хизматлардан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтилади. Бунинг учун жисмоний шахсдан туғилган санаси, паспорт серияси ва рақами, электрон почта манзили ва телефон рақамини киритиш талаб этилади.

Нима учун айнан Ягона портал?

Электрон хизматлардан 24/7 тартибида фойдаланиш мумкинлиги ва бунда навбатларнинг мавжуд эмаслиги;
Давлат хизматлари учун тўловларга 10 фоиз ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоизлик чегирмаларнинг мавжудлиги;
Солиқ ва жарималар бўйича қарздорликни аниқлаш ва тўлаш имконияти;
100 га яқин коммунал ва давлат хизматлари учун электрон тўловларни амалга ошириш;
Барча ҳужжатларнинг ҳимояланган QR-код қўйилган тартибда шаклланиши;
Call-марказ 1242 қисқа рақами, электрон почта ва ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролар билан қайта алоқанинг йўлга қўйилганлиги

Ягона портал жамоаси

“Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” ДМ ҳамда Ягона интегратор “UZINFOCOM” МЧЖнинг 40 дан ортиқ юқори малакали мутахассислари.


Ягона портал – осон, тез ва қулай!

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг