icon

Сунъий сув объектларидан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш

Барча шахсларга кўрсатилади Яримавтоматик ЭРИ талаб қилинади

Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади

 +998(71) 202-47-00

Жисмоний ва юридик шахслар

Хизмат тури:

1. Саноат, коммунал, транспорт ва бошқа ноқишлоқ хўжалиги мақсадларида сув объектларидан фойдаланувчи юридик/жисмоний шахс

-Сув объектларидан фойдаланишнинг мақсади ҳақида маълумотлар;

-Фойдаланиладиган сув объектларининг рўйхати;

-Лойиҳадаги ёки норматив-ҳисобланган режа;

-Сув манба ва ташлама сув ресурсларининг миқдори ва сифати;

-Тозалаш иншоотлари иши устидан лаборатория назорат тўғрисидаги маълумот;

-Сувларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича мўлжалланган тадбирлар тўғрисидаги маълумот;

-Сув таъминоти ҳамда оқова ва ёмғир сувларини канализациялаш схемаси.

2. Ирригация тизими ҳавза бошқармаси

-Бўлимлар рўйхати, сув хўжалиги объектларининг асосий тавсифлари, гидротехника иншоотларининг техник жиҳозланганлиги ва лойиҳадаги қуввати;

-Суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисида маълумот;

-Манбалар бўйича сувдан фойдаланувчиларнинг ҳисоб-китоб режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми;

-Ҳавза бошқармаси фойдаланадиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфи ва минераллашуви даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

-Ирригация тизимлари ва суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тадбирлари режаси.

3. Сув омбори (гидроузеллар)дан фойдаланиш бошқармаси

-Бўлимлар рўйхати, сув хўжалиги объектларининг асосий тавсифлари, гидротехника иншоотларининг техник жиҳозланганлиги ва лойиҳадаги қуввати;

-Суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисида маълумот;

-Манбалар бўйича сувдан фойдаланувчиларнинг ҳисоб-китоб режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми;

-Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тадбирлари режаси.

4. Ирригация тизими бошқармаси

-Сув хўжалиги объектларининг рўйхати, уларнинг техник тавсифлари;

-Хизмат кўрсатиладиган туман ирригация бўлимлари рўйхати;

-Суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисидаги маълумот;

-Сув объектининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми;

-Коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфланиши ва минераллашуви даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

-Ирригация тизими ва хўжалик суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, дренаж сувларини оқизиб юборишни камайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш тадбирлари режаси.

5. Туман ирригация бўлими

-Сув хўжалиги объектларининг рўйхати, уларнинг техник тавсифлари;

-Хизмат кўрсатиладиган сув истеъмолчилари уюшмаларининг, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг рўйхати;

-Суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисидаги маълумот;

-Қишлоқ хўжалиги экинлари зоналарининг гидромодул районлари ва суғориш режимлари тўғрисидаги маълумот;

-Манбалар бўйича сувдан фойдаланувчиларнинг ҳисоб-китоб режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми;

-Коллектор-дренаж тармоғи сувлари сарфи ва минераллашуви ҳақидаги маълумотлар;

-Ирригация тизими ва хўжалик суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, дренаж сувларини оқизиб юборишни камайтириш тадбирлари режаси.

6. Насос станциялари ва энергетика бошқармаси

-Суғориш насос станциялари ва суғориш қудуқлари рўйхати;

-Мелиоратив насос станциялар ва вертикал дренаж қудуқлари рўйхати;

-Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари рўйхати;

-Манбалар бўйича сувдан фойдаланувчиларнинг ҳисоб-китоб режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми;

-Коллектор-дренаж тармоғи сувлари сарфи ва минераллашуви ҳақидаги маълумотлар;

-Сув ресурсларини ҳисобга олишни ташкил этиш тадбирлари режаси.

7. Мелиоратив экспедициялар

-Мелиоратив тизимлар ва асосий коллекторлар, гидротехника иншоотлари;

-Мелиоратив экспедицияси томонидан хизмат кўрсатиладиган сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари рўйхати;

-Мелиоратив экспедиция томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерларнинг мелиоратив харитаси, мелиоратив ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;

-Сув олишнинг ва мелиоратив тизимлардан коллектор-дренаж сувлари ташламаларининг чекланган ҳажмлари;

-Коллектор-дренаж тармоғи сувлари сарфи ва минераллашуви ҳақидаги маълумотлар;

-Мелиоратив тизимнинг ишончлилигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолати мониторинги, сизот сувлари ҳисобини юритиш, уларнинг сатҳларини камайтириш тадбирлари режаси.

8. Сув истеъмолчилари уюшмаси

-Хизмат кўрсатиладиган сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг, улар майдонлари катталиги кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;

-Суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисидаги маълумот;

-Суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми;

-Суғориш тармоғи фойдали иш коэффициентини ошириш, уларнинг техник ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларини ҳисобга олиш ва улардан оқилона фойдаланиш, дренаж сувлари ташламаларини қисқартириш бўйича тадбирлар режаси.

    13 иш куни мобайнида
    • Йиғим

    • Ягона портал орқали топширилганда миқдори - 91800 сўм (0.27 БҲМ)

    Aризани тўлдириш учун кетадиган вақт (дақиқа):


    Ўртача баҳо

    Баҳолашди: 0 одам

    Умумий статистика

    Янгилари 19
    Жараёнда 7
    Тугалланганлар 274
    Рад этилганлар 93
    Тўлов жараёнида 36
    Бекор қилинган 43
    Барча 472