icon

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб беришга ариза юбориш

Жисмоний шахсларга кўрсатилади Яримавтоматик

1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади.
2. Ёшлар ишлари агентлиги 15 календарь кун давомида махсус сертификатни верификациядан ўтказади. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, махсус сертификатнинг хақиқийлигини тасдиқлашни сўраб ваколатли хорижий ташкилотга сўров юборади.
3. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда 15 кун мобайнида махсус сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг реестри шакллантирилади, реестрга мувофиқ компенсация маблағларини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг ҳисоб варақига молиялаштирилади ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади.
4. Хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС юборилгандан сўнг Халқ банки филиали ариза берувчининг компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда белгиланган компенсация тўловини амалга оширади.

+998 (71) 209-01-04 (305)
Имтиҳон топшириш пайтида ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган жисмоний шахс (16 ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган қонуний вакил)

Имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси;

Хорижий тил билиш даражасини белгиловчи сертификат.


Aризани тўлдириш учун кетадиган вақт (дақиқа):


Ўртача баҳо

Баҳолашди: 619 одам

Умумий статистика

Янгилари 532
Жараёнда 1340
Тугалланганлар 28738
Рад этилганлар 12432
Тўлов жараёнида 0
Бекор қилинган 1844
Барча 44886