icon

Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш учун ариза юбориш

Жисмоний шахсларга кўрсатилади Яримавтоматик

1. Аризачи ЯИДХПда рўйхатдан ўтади, ариза шаклини тўлдиради ва ваколатли органга тегишли ҳужжатларни илова қилиб юборади.

2. Ваколатли орган илова қилинган ҳужжатларни текширади ва аризачига имтиҳонларга кириши юзасидан хабарнома юборади.

Эслатма

Агар Сиз 12 ой давомида автотранспорт воситасини бошқарган бўлсангиз қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонларсиз тиклаш имконига эгасиз:

  • Автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;
  • Ишончнома ёки ижара шартномаси (мавжуд бўлса)
  • Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта полиси.
  • Ҳайдовчилик билан шуғулланса - ишхонадан маълумотнома.

Агар Сиз 12 ой давомида автотранспорт воситасини бошқармаган бўлсангиз, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтишингиз лозим:

  • 083 тиббий маълумотнома;
  • Ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув мактабини битирганлик тўғрисидаги ҳужжат.

Тўлиқ маълумот: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори, 2-иловаси 58, 59 ва 60 бандлари.

 

+998 (71) 267-64-95

1. Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини тугатилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.

2. 083 шаклдаги тиббий маълумотнома.

3. Охирги бир йил давомида автотранспорт воситасини бошқарганлиги тўғрисида маълумотнома (ишончнома, ҳайдовчилик билан шуғулланса - ишхонадан маълумотнома, техпаспорт ва бошқалар).

4. Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси (нусхаси мавжуд бўлса).

  • Бож

    - жисмоний шахслар учун
  • Ягона портал орқали топширилганда миқдори - 30600 сўм (0.09 БҲМ)

Aризани тўлдириш учун кетадиган вақт (дақиқа):


Ўртача баҳо

Баҳолашди: 70 одам

Умумий статистика

Янгилари 393
Жараёнда 46
Тугалланганлар 393
Рад этилганлар 2194
Тўлов жараёнида 3972
Бекор қилинган 2006
Барча 9004