icon

Тиббиёт ташкилотларини аккредитация қилиш

Юридик шахсларга кўрсатилади Яримавтоматик

1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади

2. Ваколатли орган  аризачининг аризаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилади ҳамда ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш учун электрон шаклдаги шартномани юборади ҳамда ҳужжатлар нусхаларини илова қилиш билан ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритиш учун имконият яратади

3. Ваколатли орган  тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизими орқали келиб тушган ўзини-ўзи баҳолаш натижалари ва уларга бириктирилган ҳужжатларнинг аккредитация стандартларига мувофиқлигини ва тўлиқлигини ўрганади

4. Ваколатли орган ариза берувчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширганидан сўнг Аккредитация органи раҳбарини кўрсатган ҳолда экспертлар гуруҳининг таркибини буйруқ билан тасдиқлайди, шунингдек, тиббиёт ташкилотининг тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига жойлаштириладиган ташқи комплекс баҳолаш дастурини тузади

5. Эксперт гуруҳи жойида ташқи комплекс баҳолашни ўтказади ва ташкилотнинг бошқа манзилида жойлашган ҳар бир таркибий бўлинмаси, шу жумладан, филиаллари бўйича натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига алоҳида-алоҳида киритади

6. Ваколатли орган аккредитация объектини ташқи комплекс баҳолаш учун тўлиқ тўловни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида ЯИДХП орқали хабардор қилади

7. Комиссия йиғилишидан сўнг аккредитацияловчи орган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлайди

8. Ваколатли орган Комиссиянинг аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарори ҳақида аккредитация объектини хабардор қилади ва аккредитация органи билан тиббиёт ташкилоти ўртасидаги инспекция назоратини амалга ошириш бўйича шартномани ЯИДХП орқали аккредитация объектига электрон шаклда юборади

+998 (71) 241-10-67
+998 (71) 241-82-40


Aризани тўлдириш учун кетадиган вақт (дақиқа):


Ўртача баҳо

Баҳолашди: 0 одам

Умумий статистика

Янгилари 2
Жараёнда 0
Тугалланганлар 0
Рад этилганлар 0
Тўлов жараёнида 0
Бекор қилинган 3
Барча 5