icon

Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш

Жисмоний шахсларга кўрсатилади Яримавтоматик

1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади.

2. Ариза берувчи иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади. “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 45-моддасига мувофиқ ишсиз деб эътироф этишни рад қилиш учун асослар мавжудлигини вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари маълумотлари асосида текширади. Қонунга мувофиқ ишсиз деб эътироф этишни рад қилиш учун асослар мавжуд бўлмаса, ариза берувчи Қонун талабларга мувофиқ маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида келиши лозимлиги тўғрисида аризада кўрсатилган алоқа маълумотлари орқали ариза берувчи хабардор қилинади.

3. Ариза берувчи маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун боради.

4. Маҳаллий меҳнат органлари аризачини ишсиз деб эътироф этиш ва унга ишсизлик нафақасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ёки уни ишсиз деб эътироф этиш рад этилганлиги тўғрисида QR-код қўйилган хабарномани ариза берувчига электрон тарзда ЯИДХП орқали юборади. 

+998 (71) 203-01-41
+998 (55) 501-04-78


Aризани тўлдириш учун кетадиган вақт (дақиқа):


Ўртача баҳо

Баҳолашди: 709 одам

Умумий статистика

Янгилари 632
Жараёнда 1628
Тугалланганлар 103
Рад этилганлар 51059
Тўлов жараёнида 0
Бекор қилинган 2435
Барча 55857