icon

Радиоэлектрон қурилмалардан фойдаланишга рухсатнома олиш

Барча шахсларга кўрсатилади Яримавтоматик

1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади.

2. Марказ ҳужжатларни таҳлил қилади ва аризани кўриб чиқади.

3. Тақдим этилган маълумотларни ўрганиш жараёнида камчиликлар аниқланса, Марказ аризани кўриб чиқишни якунлаш зарурлиги тўғрисида ҳабарнома юборади.

Тақдим этилган маълумотлар таҳлилининг ижобий натижаси, электромагнит мослашув экспертизаси ва радиочастота спектри мониторингининг ижобий хулосаси, шунингдек манфаатдор идораларнинг розилиги билан Марказ рухсатнома беришни маъқуллайди. Агар аризани кўриб чиқиш натижаси салбий бўлса, Марказ сабабини кўрсатган ҳолда рад этиш хабарини юборади

4. Рухсатноманинг берилиши маъқулланган тақдирда, ариза берувчига тўлов учун ҳисоб-фактура берилади.

5. Ҳисоб-фактура тўлангандан сўнг ариза берувчига рухсатнома берилади.

+998 95 340 41 07

Юридик ва Жисмоний шахслар

1) Ҳаракатдаги, турғун, йўлдош алоқаси, телевидения ва радиоэшиттириш радиоэлектрон воситалари учун:

Қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси(телевидения ва радиоэшиттириш, йўлдош алоқа радиоэлектрон воситалари учун);

2) Радиотелефонлар учун:

Радиотелефон эгасига антеннани ўрнатиш учун иншоот томидан фойдаланишга рухсат берувчи объектлар ва иншоотлар эгаларининг розилик хати;

3) ҳаваскор радиостанциялар учун:

Таржимаи ҳол - якка тартибда фойдаланиладиган ҳаваскорлик радиостанцияларининг эгалари учун;

16 ёшга тўлмаган шахслар учун қўшимча равишда радиостанцияни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш учун ота-онасининг ёзма розилиги ;

Жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳаваскорлик радиостанциясини ишга тушириш учун қўшимча равишда бу радиостанциялар учун хонани ажратувчи ташкилот ёки шахснинг розилиги хамда ҳаваскорлик радиостанция эгасининг розилиги.

4) Хорижий давлатларнинг ҳаваскорлик радиостанциялари учун:

Хорижий давлатларнинг рухсатномаси (лицензияси) нусхаси;

Хорижий давлат фуқаросининг паспорт нусхаси;

Ҳаваскор радиостанцияларига таълуқли спорт турларини мувофиқлаштирувчи ваколатли органнинг илтимосномаси.


Aризани тўлдириш учун кетадиган вақт (дақиқа):


Ўртача баҳо

Баҳолашди: 0 одам

Умумий статистика

Янгилари 8
Жараёнда 54
Тугалланганлар 28
Рад этилганлар 13
Тўлов жараёнида 33
Бекор қилинган 0
Барча 136