Турар-жой объектларини кадастр паспортини шакллантириш ва уларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш
1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади;
2. Мутахассис жойлардаги ўлчовларни амалга оширади ва ЯИДХП орқали электрон шаклда талабгорга тўлов учун инвойс юборади;
3. Ариза берувчи тўловни амалга оширади;
4. Ваколатли орган турар-жой объектларини кадастр паспортини шакллантиради ва уларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва ЯИДХП орқали аризачига хабарнома юборади.
а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича кадастр паспорти:
- кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;
- якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;
- ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.
б) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш 2 иш кунигача.
Умумий статистика
Янгилари | 1359 |
Жараёнда | 10807 |
Тугалланганлар | 199415 |
Рад этилганлар | 206348 |
Тўлов жараёнида | 22807 |
Бекор қилинган | 25694 |
Барча | 466430 |