Хизматлар

Фойдали маълумотлар

УЖКХ

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори билан электр энергияси, табиий газни, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича регламент тасдиқланган.

Ушбу регламентга мувофиқ жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари тегишлича ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, сув таъминоти ёки ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан қопланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-5-моддасига кўра давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2019 йилдаги 698-сон қарори

ҲEТК ходимлари ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида Регламентга мувофиқ ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисида уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалайди. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда ҲEТК пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади.

Бунинг учун “Коммунал хизматлар” хизматидан фойдаланиб, кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловлар баланси билан танишиш мумкин. Бошқа уй-жойнинг коммунал хизматлар учун ҳисоблари ҳолатини кўриш учун шахсий кабинетдаги «Кўчмас мулк» бўлимида кадастр рақамини киритиб, «Коммунал хизматлар»дан фойдаланганда «Бошқа уйни танлаш» опцияси белгиланади. Шунингдек, онлайн тўлов тизимлари орқали ҳам тўлаш имконияти мавжуд, бунинг учун тегишли коммунал хизмат қаторидаги «Тўлаш» тугмаси босилади.

 

 

Ҳаммасини кўрсатиш