image

Ўзбекистон 2030 стратегиясидаги 100 та мақсаддан соҳамизга белгиланганларига эришиш учун навбатдаги АКТ ҳафталиги муҳим қадам бўлади

23.10.2023

33-мақсад - Ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш учун биринчи маротаба ҳафталик доирасида IT таълим форуми ўтказилмоқда. Бу 2030 йилга келиб 300 минг ёшларимизни IT соҳасида юқори маошли иш билан таъминлаш бўйича асосий самарадорлик кўрсаткичимизга эришишга ёрдам беради.

57-мақсад - мамлакатни минтақавий IT-НUBга айлантириш бўйича чет элдан юзлаб меҳмонлар таклиф этилган ва улар учун махсус Ўзбекистон аутсорсинг форуми ташкил этилмоқда. Чет эллик сайт селекторлар ва ОАВ вакиллари Ўзбекистондаги шароитларни ўз кўзлари билан кўриб кетишлари мамлакатимизга IT аутсорсинг компанияларининг кўпроқ кириб келишига ва 2030 йилгача йиллик экспортни 5 млрд долларга чиқаришга ёрдам беради.

77-мақсад - Давлат хизматларини рақамлаштириш бўйича Рақамли ҳукумат - инсонлар учун мавзусидаги саммитда қатнашадиган халқаро экспертлар ва давлат идораларининг рақамлаштириш бўйича масъуллари ушбу мақсаддаги 2030 йилга келиб дунёдаги ТОП 30та аҳоли ва тадбиркорларга энг яхши рақамли хизматлар кўрсатадиган мамлакатлар қаторига чиқиш бўйича амалга ошириладиган ишларни батафсил кўриб чиқишга имкон беради.

Ва албатта бошқа қатор тадбирлар, шу жумладан АКТ кўргазмаси ҳам рақамлаштириш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини очишга ёрдам беради.

Барчани 24-27 октябрь кунлари ўтадиган кўргазмага ҳам таклиф этамиз. Манзил: "CAEx" (Central Asian Expo Uzbekistan), Тошкент ш., Миллий боғ кўчаси, 1 уй (Central Asian University ёнида). Айниқса охирги куни 27 октябрда барча ёшларимиз учун кўргазмадаги компаниялар томонидан иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилади.

 

 

Барча янгиликлар

MyGov мобил иловасининг янги талқинида янги имкониятлар!

Ҳурматли фойдаланувчи, илованинг янгиланган 3.2.81 талқини фойдаланишга таклиф этилмоқда.

22.05.2024
my.gov.uz – «Йил бренди 2023» ғолиби!

my.gov.uz “Йил бренди 2023” танловида Ўзбекистон истеъмолчиларининг овоз бериш натижаларига кўра ғолиб бўлди.

21.05.2024
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин

09.05.2024
My.gov.uz порталидан ажойиб янгилик

Энди сиз энг талабгир бўлган “Руҳий касалликлар” ёки “Наркология” диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.

29.04.2024
Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024