icon

Иссиқ сув ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга)

Барча шахсларга кўрсатилади Яримавтоматик

1. Талабгор ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда, аризани тўлдиради ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлайди.

2. Иссиқлик таъминоти корхонаси 5 иш кун мобайнида талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиши керак.

3. «Ўзстандарт» агентлиги 3 иш кун мобайнида ҳисобга олиш ускунасини иссиқлик таъминоти корхонасидан қабул қилиб олиши ва қиёслашдан ўтказиш керак.

4. Иссиқлик таъминоти корхонаси 2 иш кун мобайнида сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиши керак.

5. Иссиқлик таъминоти корхонаси 3 иш кун мобайнида талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириши керак.

Тошкент шаҳри учун: +998 (71) 245-44-58, +998 (71) 245-57-61

Қолган  худудлар учун: +998 (71) 234-11-03

Юридик ва жисмоний шахслар
14 иш куни мобайнида
  • Йиғим

    - жисмоний шахслар учун
  • Ягона портал орқали топширилганда миқдори - 61200 сўм (0.18 БҲМ)
  • Йиғим

    - юридик шахслар учун
  • Ягона портал орқали топширилганда миқдори - 459000 сўм (1.35 БҲМ)

Aризани тўлдириш учун кетадиган вақт (дақиқа):


Ўртача баҳо

Баҳолашди: 367 одам

Умумий статистика

Янгилари 2388
Жараёнда 8757
Тугалланганлар 289695
Рад этилганлар 13941
Тўлов жараёнида 10600
Бекор қилинган 8402
Барча 333783