image

Аттестациядан ўтиш ва малака тоифаларини олиш эндиликда онлайн шаклда амалга оширилади

23.01.2024

Эндиликда тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари ҳужжат топшириш ва аттестациядан ўтиш учун пойтахтга овора бўлиб келиб юрмайди. Вақти ва маблағини беҳуда сарфламайди.

Улар ҳам My.gov.uz орқали уйдан чиқмаган ҳолда аттестациядан ўтиш ва малака тоифаларини олиш имкониятига эга бўлишди.

Хизматдан фойдаланиш учун:
▫️ ариза берувчи my.gov.uz да рўйхатдан ўтади;
▫️ сўров юборади.

Ҳужжатлардан:
▫️ малака аттестати нусхаси;
▫️ малака тоифасини бериш тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси бўлса бас.

Ягона портал орқали ариза йўлланганда 10 фоиз чегирма ҳисобига:
▫️ Шифокор ва фармацевтлар – 612 000 сўм (1.8 БҲМ);
▫️ Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокор ва фармацевтлари – 153 000 сўм (0.45 БҲМ);
▫️ “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимлари – 61 200 сўм (0.18 БҲМ) тўлайдилар.

My.gov.uz билан барчаси осон, тез ва қулай!

Барча янгиликлар

MyGov мобил иловасининг янги талқинида янги имкониятлар!

Ҳурматли фойдаланувчи, илованинг янгиланган 3.2.81 талқини фойдаланишга таклиф этилмоқда.

22.05.2024
my.gov.uz – «Йил бренди 2023» ғолиби!

my.gov.uz “Йил бренди 2023” танловида Ўзбекистон истеъмолчиларининг овоз бериш натижаларига кўра ғолиб бўлди.

21.05.2024
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин

09.05.2024
My.gov.uz порталидан ажойиб янгилик

Энди сиз энг талабгир бўлган “Руҳий касалликлар” ёки “Наркология” диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.

29.04.2024
Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024