image

My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилмоқда!

15.03.2024

Жорий йилнинг 21-24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

Шу муносабат билан My.gov.uz портали ва унинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган барча модуллар, хусусан, Давлат хизматлари марказлари томонидан хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган dxa.gov.uz ахборот тизими фаолияти чекланади.

Сизга байрам кунларини мароқли ўтказишни тилаймиз! Бу вақт ичида биз электрон давлат хизматларининг ишлашини янада яхшилашга интиламиз!

Қўшимча саволлар бўлса, 1242 рақамига мурожаат қилинг.

Барча янгиликлар

MyGov мобил иловасининг янги талқинида янги имкониятлар!

Ҳурматли фойдаланувчи, илованинг янгиланган 3.2.81 талқини фойдаланишга таклиф этилмоқда.

22.05.2024
my.gov.uz – «Йил бренди 2023» ғолиби!

my.gov.uz “Йил бренди 2023” танловида Ўзбекистон истеъмолчиларининг овоз бериш натижаларига кўра ғолиб бўлди.

21.05.2024
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин

09.05.2024
My.gov.uz порталидан ажойиб янгилик

Энди сиз энг талабгир бўлган “Руҳий касалликлар” ёки “Наркология” диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.

29.04.2024
Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024