Кўп бериладиган саволлар
Солиқ
• Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган корхоналар ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этилади.
Белгиланган солиқ имтиёзлари тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар миқдорига қараб берилади:
• 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача — 3 йил муддатга;
• 5 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 15 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга;
• 15 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 10 йил муддатга.
Алоҳида солиқлар бўйича имтиёзлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига татбиқ этилмайди. Бу чеклов туризм ва чиқиндилар билан боғлиқ соҳасида корхоналарга тааллуқли эмас.
Норматив ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3594-сон Фармони
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига асосан (https://lex.uz/docs/3730168) мурожаат этувчи ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун йиғим тўлайди. ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу Маъмурий регламентнинг 5-бандида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига ЭРИ калитлари сертификатлари бепул берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил
10 майдаги 348-сон қарорига асосан (https://lex.uz/docs/3730168) жисмоний шахслар ва юридик шахслар ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун Давлат хизматлари марказларига бевосита ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — Ягона портал) ёки расмий ахборот ресурси орқали электрон тарзда мурожаат қиладилар.
Кўчмас мулк ижара (текин фойдаланганлик тўғрисидаги) шартномаларини Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома шакли, ҳар иккала томон тасдиқлагандан кейин шаклланади. Гувоҳномада махсус QR -код мавжуд бўлиб, ушбу кодни мобил илова орқали сканерлаш орқали ижарага берувчи, ижарага олувчи ва ижарага берилаётган кўчмас мулк обйекти тўғрисида батафсил маълумот олиш мумкин. Шунингдек, гувоҳномада QR-код мавжудлиги унинг ҳақиқийлигини билдиради.
Електрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва електрон рақамли имзо калити сертификатларини бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348 сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.
Електрон рақамли имзо калит егаси шахсни тасдиқловчи хужжатнинг асл нусхаси билан бирга USBфлеш хотира тақдим етиши лозим.
Жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар:
Шахсни тасдиқловчи гувоҳномани нусхаси (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат);
Електрон рақамли имзо калитини рўйхатдан ўтказиш ва сертификатни бериш учун имзоланган ариза.
Юридик шахслар:
- Юридик шахсни вакили – електрон рақамли имзо калит егасининг шахсни тасдиқловчи гувоҳномани нусхаси (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат);
- Електрон рақамли имзо калитнинг егаси - юридик шахснинг вакилига буйруқнинг тасдиқланган нуҳаси ёки ишончнома (бунда, мурожаат етувчи електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егаси бўлса, електрон рақамли имзо калитининг сертификатини бошқариш учун юридик шахснинг хати (ишончнома) талаб етилмайди).
Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар
Хизматни кўрсатиш тартиби:
1. Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахслар давлат хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали ушбу Регламентга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ сўровномани тўлдириб электрон тарзда юборади.
Сўровнома берувчи мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ёки ваколатли органга ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилиши мумкин.
2. Сўровнома берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органнинг ходими сўровнома берувчи номидан сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
3. Хизматлардан мустақил тарзда фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар интернет тармоғи орқали Давлат солиқ қўмитасининг www.my.soliq.uz расмий сайтига ёки ЙИДХПга тегишли фойдаланувчининг СТИР ёки ЖШШИР рақами ва паролини киритиб, тасдиқланган шаклдаги сўровномани тўлдиришлари лозим.
Бунда, www.my.soliq.uz сайтида СТИР ёки ЖШШИР маълумотини киритиш орқали мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахснинг Давлат солиқ қўмитасининг ягона маълумотлар базасидан ушбу СТИР ёки ЖШШИРга тааллуқли бўлган маълумотлар (юридик шахснинг номи, юридик манзили, рўйхатга қўйиш маълумотлари, жисмоний шахснинг Ф.И.О., яшаш манзили ва паспорт маълумотлари) автоматик тарзда шакллантирилади.
4. Доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаш учун ариза билан қуйидаги ҳужжатларни тақдим етиш талаб этилади:
а) ҳақиқатда бошқарув амалга ошириладиган ҳудуд Ўзбекистон Республикаси бўлган чет эл юридик шахслари — Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий бошқарув амалга ошириладиган жой мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
б) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:
чет эл паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг нусхаси;
Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома (мавжуд бўлса);
Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини тасдиқловчи ҳужжат (виза ёки бошқа ҳужжатлар).
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун доимий яшаш (резидентлик) фактини тасдиқлаш қуйидаги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш вақтини ҳисоблаш жадвали асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган вақти
| Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиққан вақти
| Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган кунлар сони
|
|
|
|
|
|
|
Сўровнома берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганида унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, сўровнома берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг паспорт нусхаси илова қилиниб, давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ўн дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЙИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш кунида
Хизмат нархи: Бепул
Ҳуқуқий асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига асосан (https://lex.uz/docs/3730168) ЭРИ олиш учун ариза берилган куннинг ўзида хизмат кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 23-мартдаги “Aҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сонли Фармони билан 2021-йилнинг 1-июлидан бошлаб солиқ тўловчининг идентификасия рақами (СТИР) бериш бекор қилинди.
Ҳозирда солиқ органларида солиқ тўловчилар ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификасия рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 13 октябрдаги 823-сон қарорига асосан (https://lex.uz/docs/3984545#3997238) ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб 1 иш соати мобайнида ҚР-кодли (матрик штрихли код) солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ариза берувчига (ЙИДХП ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда) электрон тарзда юборади. Яъни хизмат автоматик тарзда кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига асосан (https://lex.uz/docs/3730168) ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун юридик шахслардан ва юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи, жисмоний шахслардан эса 7 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, қонун ҳужжатларида ЭРИ калитларининг сертификатларини бепул олиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир фоизи уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган тақдирда қайтарилади.
Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми нақд пул ёки банк карталари, шу жумладан, корпоратив карталар орқали чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида қайтарилади.
Нақд пул ёки банк карталари, шу жумладан, корпоратив карталар орқали сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми жисмоний шахснинг банк картасига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қайтарилади.
Ушбу Низом қоидалари Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатлар фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 йилдаги “Cавдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 255-сонли қарори.
Жисмоний шахслар томонидан онлайн назорат-касса техникаси чеки солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих-код (QR-код) ёрдамида сканерлаш ёки фискал белгисини киритиш, шунингдек, солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграция қилинган электрон тижорат платформалари — Маркетплейслар орқали мобил телефон рақамини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.
Корпоратив карта орқали товарлар (хизматлар) сотиб олинган ҳолларда, солиқ органларининг махсус мобил иловасида онлайн назорат-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказганда жисмоний шахсларнинг банк картаси рақами кўрсатилади.
Низомда назарда тутилган сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш мақсадида солиқ органларининг махсус мобил иловасида идентификация ва рўйхатдан ўтиш солиқ органларининг махсус дастурида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг мобил телефон рақамига келиб тушган ҳавола бўйича рўйхатга олиш кодини киритиш орқали амалга оширилади.
Солиқ органлари чекни рўйхатдан ўтказаётган шахсни аниқлаш мақсадида, у томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш учун махсус мобил илова орқали онлайн назорат-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамини кўрсатишни талаб қилиши мумкин.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 йилдаги “Cавдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 255-сонли қарори.
Товарлар (хизматлар) сотувчиси томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганда ва (ёки) 1 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги мавжуд бўлганда;
аҳоли билан ҳисоб-китоблар тўғрисида онлайн режимда келиб тушадиган маълумотлар ва солиқ органларида мавжуд бўлган бошқа маълумотлар асосида товарларни сотиш ва сотиб олишда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олишга қаратилган ҳуқуқбузарлик белгилари аниқланганда;
онлайн назорат-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказган жисмоний шахснинг шубҳали харидорлар реестрига киритилганлиги;
сотиб олинган товарлар номенклатурасида бўлмаган товарлар билан савдо қилинганда ёки сотилган товарлар сони сотиб олинган товарлар сонидан кўп бўлганда;
онлайн назорат-касса техникалари чекларида идентификация кодлари ва штрих-кодлари нотўғри акс эттирилиши аниқланганда ёки уларда солиқ органлари маълумотлар базасида йўқ идентификация кодлари ва штрих-кодлари билан акс эттирилганда;
солиқ органларининг ахборот тизимларида жисмоний шахслар томонидан онлайн назорат-касса машиналари чекларини рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг йўқлиги;
жисмоний шахслар томонидан рўйхатдан ўтказилган онлайн-назорат касса техникалари чеклари билан боғлиқ бўлган товарларни (хизматларни) сотишдан тушган даромад суммаларини сотувчи томонидан солиқ ҳисоботида акс эттирилмаслиги.
Давлат солиқ қўмитаси онлайн назорат касса техникаси чекини солиқ органларининг мобиль иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсдан унинг ҳақиқий харидлари тўғрисидаги тасдиғини сўраб олишга, харид ҳақиқатда ушбу жисмоний шахс томонидан амалга оширганлиги шубҳали бўлган тақдирда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 йилдаги “Cавдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 255-сонли қарори.
Берилган кундан бошлаб ўн календарь кун ўтган чеклар;
аввал рўйхатдан ўтказилган ёки сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми қайтарилган чеклар;
автомобиль, ҳаво ва темир йўл чипталарини сотиб олиш натижасида олинган, шунингдек, алоқа ва коммунал хизматлар учун амалга оширилган тўлов чеклари;
шубҳали харидорлар реестрига киритилган жисмоний шахслар чеклари;
жисмоний шахслар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) чеклари.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 йилдаги “Cавдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 255-сонли қарори.
Жисмоний шахслар томонидан товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш ҳуқуқини олишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки суд қарори тақдим этилганда;
жисмоний шахслар шубҳали харидорлар реестрига киритилган кундан бошлаб ўн икки календарь ой ўтганидан кейин.
Шубҳали харидорларнинг реестрига бошқа шахсга тегишли бўлган онлайн назорат-касса техникаси чекини унинг рухсатисиз олиб қўйиш ва (ёки) ҳуқуқбузарлик содир этиш, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш ҳуқуқидан фойдаланишини чеклашга олиб келадиган бошқа ҳолатлар орқали товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш ва (ёки) тўғридан-тўғри қайтариш ҳуқуқини олган жисмоний шахслар рўйхати киритилади.
Шубҳали харидорлар реестри Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан юритилади.
Шубҳали харидорлар реестрига жисмоний шахсларни киритиш махсус мобил илова орқали ўн беш ёки ундан ортиқ шахслар томонидан онлайн назорат-касса техникасининг чекини уларнинг рухсатисиз олиб қўйиш ва (ёки) ҳуқуқбузарлик содир этиш орқали товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш ва (ёки) тўғридан-тўғри қайтариб олиш ҳуқуқини олганлиги тўғрисида шикоят қилинган тақдирда амалга оширилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 йилдаги “Cавдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 255-сонли қарори.
Қуйидаги ҳолларда жисмоний шахсга нисбатан даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш рад этилади:
Ариза берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, аризадаги маълумотлар нотўғри кўрсатилганда ёки тўлиқ кўрсатилмаганда, ваколатли орган икки иш кунида ариза берувчига камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда, хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун камида беш иш кунидан иборат муддат (имконият) беради.ариза берувчи томонидан мазкур Низомнинг 12-банди биринчи хатбошисида белгиланган муддат ичида ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлардаги хато ҳамда камчиликлар бартараф этилмаганда;
қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланганда;
даромад солиғи бўйича имтиёз аввал қўлланилганда.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа сабабларга кўра рад этиш тақиқланади.
Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада рад этишнинг аниқ сабаблари ва қонунчилик нормалари кўрсатилиши керак.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 ноябрдаги 601-сон қарори.
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар эр солиғини тўловчилардир.
Ҳокимиятлар томонидан ижарага берилган эр участкалари учун тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади.
Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари солиқ солиш объекти бўлмайди. Бунда кўп квартирали уйларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганда ер солиғи умумий асосларда тўланади.
Жисмоний шахсларнинг солиқларини тўлаш пайме.уз, cлиcк.уз, у-пай.уз сайтларида жойлашган тўлов тизимлари сайтлари орқали ёки ушбу тўлов тизимларининг Плай Маркетдан юклаб олинадиган тегишли мобил иловалари орқали амалга оширилади.
Тўлов тартиби барча мобил тўлов тизимларида бир хил. "Хизматлар учун тўлов" — "Солиқларни тўлаш" бўлимида солиқ турини танлаш, СТИРингизни, тўлов миқдорини киритиш ва "Тўлаш" тугмасини босиш кифоя. Транзакциядан сўнг, тўлов муваффақиятли амалга оширилганлиги тўғрисида СМС-хабар келади.
Тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар хизмат кўрсатувчи банк томонидан автоматик равишда солиқ органларининг ахборот тизимига ўтказилади ва солиқ тўловчининг шахсий карталарига жойлаштирилади.
Шунингдек, тўланган солиқ тўғрисида маълумотни солиқ тўловчи мй.солиқ.уз "Электрон солиқ хизматлари" порталининг жисмоний шахснинг шахсий кабинетидаги "Жисмоний шахснинг шахсий карточкалари" электрон давлат хизматидан фойдаланиб олиши мумкин.
Жисмоний шахсларнинг жами даромадига қуйидагилар киради:
1) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар;
2) мулкий даромадлар;
3) моддий наф тарзидаги даромадлар;
4) бошқа даромадлар.
- Кўп бериладиган саволлар
- Тадбиркорлик
- Тиббий хизматлар
- Репродуктив саломатлик
- Расмий тушунтириш
- Таълим
- Лицензиялаш
- Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя
- Экология
- Адлия
- УЖКХ
- Кадастр
- Солиқ
- Фуқаролик
- Маълумотномалар
- Маданият ва спорт
- Божхона
- Ахборот ва алоқа
- Меҳнат муносабатлари
- Транспорт
- Суғурта
- Ёшлар
- Ижтимоий масалалар ва Тиббий-ижтимоий хизматлар
- Субсидия
- ФҲДЁ
- my.soliq.uz
- eco-service.uz
- e-visa.gov.uz
- license.gov.uz
- vacancy.argos.uz
- Коррупцияга қарши кураш
- Ўзбекистон ва хориждаги таълим грантлари
- Электрон иштирок
- UZIMEI
- Электрон харид
- Оналар учун имтиёзлар
- Синов тартибидаги хизматлар
- Эълонлар тахтаси
- MyID