image

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича фақат ЯИДХП ва ДХМ орқали ариза берилади

22.09.2021

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича фақат ЯИДХП ва ДХМ орқали ариза берилади

Ҳукумат қарори (592-сон, 21.09.2021 й.) билан Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Маъмурий регламентга кўра, йирик инвестиция лойиҳаси дейилганда қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция лойиҳаси тушунилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун энг яхши таклифлар Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан танлаб олинади.

Талабгор йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича фақат ДХМ ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат этади. 

Ариза ДХМ орқали тақдим этилганда БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда бу миқдор 243 минг сўмни (10 фоизли чегирма) ташкил этади.

All news

Muxlisa AI

(The chatbot is in test mode )

Call-center:
1242 1148

Speakers: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизуйтесь