Ягона порталда янги хизматлар ва имкониятлар!
Ягона порталда электрон хизматлар сони кун сайин ортиб, фуқароларимизга янги-янги имкониятлар тақдим этилмоқда.
Бугунги кунда “Электрон ҳукумат” туфайли аҳолимиз 265 турдаги давлат хизматларидан онлайн фойдаланишлари мумкин.
Ушбу хизматларнинг 143 таси (55%) бепул кўрсатилса, 131 тасидан (50%) фойдаланишда ЭРИ талаб қилинмайди.
Портал орқали 2,3 млн.дан ортиқ хизматлар кўрсатилиши натижасида аҳолининг 18 млрд. сўмдан ортиқ маблағлари иқтисод қилинишига эришилди!
Бугун портал ўз фойдаланувчиларига бир нечта қулайликлар жамланмасидан иборат янги имкониятни тақдим этмоқда.
Қуйидаги видеолавҳа орқали бу ҳақда батафсил сўз юритамиз:
MY.GOV.UZ – ҳар бир фойдаланувчи учун янги хизматлар ва янги имкониятлар нуқтаси!