image

Ўзбек тилим, бойлигим, ифтихоримсан!..

21.10.2021

Ўзбек тилим, бойлигим, ифтихоримсан!..

1989 йил 21 октябрь… 

Қалбларни тўлқинлантирган мустақилликнинг илк насимларини олиб келган қутлуғ кун... Она тилимиз шаъни ва қадр-қимматини юксакларга кўтаришга ташланган мардона қадам... 

Мана 32 йилдирки ўзига бек тилсан. Ўзбек тилимиз, бойлигимиз, ифтихоримизсан!.. 

Барча миллат вакиллари аҳил ва иноқликда яшаётган жонажон Ўзбекистонимизда тилларнинг эркин қўлланилишига монелик қилинмайди. 

Шунинг шарофати ила бугун дунёнинг исталган давлатида ўзбек тилини ўрганаётган, шу тилда куйлаётган, унинг тарихига қизиққан минглаб хорижликларни кўрмоқдамиз. 

Ҳа, сен асрлар силсиласи, давр талотумларидан, турли зуғум ва камситишлардан ўз жилосини йўқотмай, янада бойиб, сайқалланиб, кўзларимизни қувонтираётган она тилимиз – Ўзбек тилимизсан! Сен мангу ва барҳаётсан!

Сенга муносиб ворисларга, бутун Ўзбекистон фарзандларига 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муборак бўлсин!!!

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

All news

Muxlisa AI

(The chatbot is in test mode)

Call-center:
1242 1148

Авторизуйтесь