image

"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

16.11.2021

"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин:

  • юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;
  • фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар (илгари ЯТТларнинг хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган);
  • хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар (илгари бу рухсат берилмаган);
  • бўш турган ерлар.

Ер участкалари қуйидаги шаклларда хусусийлаштирилади:

  • умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерни сотиб олиш;
  • ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.

Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар Давлат бюджетига йўналтирилади (илгари Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилган).

Ариза ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.

Ариза кўриб чиқилиб хабарнома шаклда ижобий ёки салбий қарор қабул қилинади.

All news

Muxlisa AI

(The chatbot is in test mode)

Call-center:
1242 1148

Авторизуйтесь