image

Эндиликда суғурта шартномаси интернет орқали электрон шаклда тузилиши мумкин

24.11.2021

Эндиликда суғурта шартномаси интернет орқали электрон шаклда тузилиши мумкин

Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–730-сон, 23.11.2021-y.) Президент томонидан имзоланди.

Ушбу Қонунда суғурта таваккалчилиги, суғурта тарифи, франшиза, трансчегаравий суғурта ва бошқа шу каби асосий тушунчаларга таърифлар берилди.

Қонунга кўра, суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (суғурталовчилар, суғурта воситачилари, аджастерлар, актуарийлар, суғурта сювеерлари, ассистанс)нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилди.

Қонун билан суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида электрон шаклдаги ахборот алмашинувининг ўзига хос хусусиятлари белгиланди.

Унга кўра, эндиликда суғурта шартномаси интернет орқали электрон шаклда тузилиши мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

All news

Muxlisa AI

(The chatbot is in test mode )

Call-center:
1242 1148

Speakers: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизуйтесь