Барча абитуриентлар диққатига!

2021-06-19 09:00:00

Барча абитуриентлар диққатига!

Эртага, 20 июнь куни 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади.

Бунда:

• абитуриент телефон рақами авторизациядан ўтказилади;
• паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотлар киритилади;
• имтиёзлари мавжуд бўлса ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотлари киритилади.

Таълим йўналишларини эса 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

Абитуриентларни рўйхатга олиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.