Бу муҳим! СТИРга оид хизматлар тўхтатилади

2021-06-29 09:00:00

Бу муҳим! СТИРга оид хизматлар тўхтатилади

Аввал хабар берганимиздек, 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш бекор қилинади. 

Эндиликда солиқ органларида солиқ тўловчилар ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сонли Фармонида белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали жисмоний шахсларга кўрсатиладиган “СТИР очиш”, “Солиқ тўловчининг – ҳисобга қўйилган маълумотларини ўзгартириш” хизматларини кўрсатиш тўхтатилади.