Ишончли ғалаба муборак!
Бугун расман сайлов натижалари эълон қилиниб, унда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловчиларнинг энг кўп – 80,1 фоиз овозини олиб, ишончли ғалаба қозонгани ва Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани маълум бўлди.
Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази номидан Шавкат Миромоновични ушбу ғалаба билан чин дилдан қутлаймиз. Халқимиз фаровонлиги ва Ватанимиз равнақи йўлида асло толманг, эндиги фаолиятингизда ҳам улкан муваффақиятлар ёр бўлсин деб қоламиз!
Шу ўринда фуқароларимизга, сайлов жараёнининг адолатли ва ҳаққоний ўтказилишига ҳисса қўшган Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги “Сайлов участкасини аниқлаш” ҳамда “Сайлов участкасини алмаштириш” хизматлари тўхтатилганини маълум қиламиз.