Название документа
Бектемир туманида 2018 йилда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 Назад к списку
The type of the documentResolution
The State body, approving the documentKhokimiyat Bektemir Tashkent region
System developerKhokimiyat Bektemir Tashkent region
Date of publication of the document2018-01-10 23:25:37
Date of completion of the discussion2018-01-25 23:59:00
The kind of the documentDraft of normative legal act
The current status of the documentThe discussion is over

Бектемир туманида 2018 йилда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан

ўтказиш тўғрисида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Бектемир туманида 2018 йилда мулкчилик шаклидан қатъи назар ташкилотларда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор

парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага ва комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори (Камиссия раиси) М.Каримкуловага:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнда мулкдор деб юритилади) техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборишни таъминлаш;

мулкчилик шаклидан қатъи назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режаси ва комиссия таркибини юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатъи назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик
ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма берилиши ва қайта техник кўрикдан ўтказиш учун ўн кундан кам бўлмаган муддатни белгилаш;

техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган ҳолда туман ҳокимлигига маълумот бериш ишларини амалга ошириш топширилсин.

3. Бошқа туманларда фойдаланилаётган техника ушбу манзилдаги давлат инспектори томонидан техника доимий рўйхатдан ўтган давлат инспекторининг сўровномасига асосан техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин.

4. Мулкдорларга:

билдиришномани олгандан сўнг техник кўрик ўтказилишидан камида беш кун олдин техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисида далолатнома тўлдирилсин;

техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилсин

5. “Тошкент шаҳар “DAVTEXNAZORAT” инспекцияси (С.Хаитов):

ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.

6. Бектемир туман ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи (Д.Худаёров) ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Компьютерлаштириш маркази”ДУКнинг Бектемир туман тармоқ администратори (А.Сафаров):

Мазкур қарорни “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталарида расмий эълон қилиниши ва www.bektemir.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Хакимов зиммасига юклансин.

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
1Бектемир туманида 2018 йилда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида Бошқа туманларда фойдаланилаётган техника ушбу манзилдаги давлат инспектори томонидан техника доимий рўйхатдан ўтган давлат инспекторининг сўровномасига асосан техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин.15 кунтуман ҳокимининг ўринбосари Х.Хакимов

Ответы пользователей на опросник