image

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати нима?

26.09.2021

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати нима?

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати сайловчи фуқаролар, уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган давлат ахборот ресурсидир.

СЯЭР қандай ишлайди?

Ҳар бир участка сайлов комиссияси тузилганидан кейин уч кун ичида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида тақсимланган мазкур участка сайловчиларининг дастлабки рўйхатини олади.
Участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг дастлабки рўйхатини олганидан кейин уни мазкур участка ҳудудида яшовчи аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш йўли билан аниқлаштириш чораларини кўради.

СЯЭРда қандай маълумотлар акс этади?

Сайлов комиссиялари аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш натижалари бўйича сайловчиларнинг СЯЭРдаги фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзилига оид тузатишлар қилиб, сайловчилар рўйхатларига ўзгартишлар киритиши мумкин.

All news

Muxlisa AI

(The chatbot is in test mode)

Call-center:
1242 1148

Авторизуйтесь