image

Устозларга эҳтиром!

01.10.2021

Устозларга эҳтиром!

Бугун сиз жасорат ва журъат тимсолисиз!

Абдулла Авлоний “Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатнинг тинчи ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқ” деганда устозлар зиммасида жуда буюк масъулият турганини назарда тутган бўлса ажаб эмас. 

Дарҳақиқат, келажаги буюк давлат учун комил, ҳар томонлама етук ва баркамол, маънан ва ахлоқан пок, ватанпарвар ва инсонпарвар авлодларни тарбиялаб етказиш учун улкан жасорат ва журъат керак. Айниқса, бугун устозларга талаблар янада ошган паллада. 

Чунки улар олдига таълим тизимимизни халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ўқувчиларга замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдек улкан вазифалар ҳам қўйилган.

Ҳурматли Ўқитувчи ва Мураббийлар! 

Сиздек табаррук ва мўътабар инсонлар олдида ҳамиша таъзимдамиз! 

Шарафли ва заҳматли касбий фаолиятингизда барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, улкан муваффақиятлар тилаймиз! 

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази жамоаси

All news

Muxlisa AI

(The chatbot is in test mode )

Call-center:
1242 1148

Speakers: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизуйтесь